14:48 / 05.03.2019
5 669

Гап-сўзларингиз ўзингиз ҳақингизда нималарни ошкор этади?

Гап-сўзларингиз ўзингиз ҳақингизда нималарни ошкор этади?
Нутқимиз ташқи кўринишимиз ва олий ўқув муассасаларининг дипломларига қараганда кўпроқ нарсани сўзлайди.
Фикрларни чиройли ва аниқ баён этиш, суҳбатдошни қизиқтира олиш – ҳақиқий истеъдод.

Ўзингиз ҳақингизда фақат ижобий сўзларни айтинг
Билингки, фикр ва сўзларингиз ҳаётингизга таъсир кўрсатади. Улар сиз билан боғлиқ вазиятлар, ўзингизни ҳис қилишингиз, соғлиғингиз ва ҳатто фаровонлигингизнинг асосидир.

Ўзингизга қандай хусусиятларни лойиқ кўрсангиз (ҳатто ҳазил қилиб ҳам), бу сизнинг образингиз соясига айланиб, ишлашни бошлайди.

Иккинчи муҳим банд – атрофдагилар сиз томондан тасвирланган образга ишонишни бошлайдилар ва сизда айнан шундай мезонлар эгасини кўрадилар. Шунинг учун фақат бунёдкор, эзгу нарсаларни гапиришни одатга айлантиринг. Ҳазил қилиб бўлса ҳам ўзингизни уришиш, сўкиш ва лақаблар ўйлаб топишингиз мумкин эмас.

Фото: Unsplash
Атрофдагилар ҳақида фақат ижобий сўзланг
Ўзгаларни ғийбат қилиш ва улар ҳақида салбий нарсаларни сўзлашдан кўра бузғунчи ва бефойда одат бўлмаса керак. Билингки, ўзгаларнинг хусусиятлари устидан кулиб, кимгадир баҳо берганингизда тез орада айнан шундай воқеалар ўзингиз билан содир бўлишни бошлайди. Буни илм-фанга асосланиб, тасвирлашнинг иложи йўқ.

Кимдир хато қилган бўлса ҳам муҳокама ва қўпол сўзларга йўл қўйманг. Сиз гапираётган нарса биринчи навбатда сизни тасвирлайди. Айнан сизнинг ахлоқий ривожланганингиз, комиллик ва шахсий сифатлар ошкор бўлади.

Шуни билингки, биринчи навбатда диққатингизни тортиб, жиғингизга тегаётган нарсалар – гапираётган кишининг ўзига хос. Шунинг учун ўзингизни қопқонга итарманг, яхшиси жаҳлингизни чиқарган жиҳатларга эътибор беринг ва айнан шу мавзулар устида ишланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гап-сўзларингиз ўзингиз ҳақингизда нималарни ошкор этади?