— Севгилимнинг фикрича, мен ожиз эмишман. Унинг гаплари қалбимга қанчалик оғир ботмасин, жимгина кетдим. Биламан, ҳозир ичида вулқон бошланган. Хаёллари чувалашиб, изтироб чекмоқда. Шу сабабли ҳам тилига нима келса, гапиряпти.
Ўртамиздаги муносабат мени узоқ вақт қийнади. Аниқроғи, севгимизга онам қаршилик қилавериши, «Икки дунёда ҳам у қизни келин қилмайман!» деганлари ҳиқилдоғимга келганди. Шу туфайли мен ундан воз кечдим! Икки ўт орасида қолишга ортиқ бардош қила олмадим. Менинг бу ҳаракатим муҳаббат йўлида ортга чекиниш эмас, балки она розилиги учун қурбонлик қилиш эди. Ахир мен ҳам тош эмасманки, севгилимни йўқотиб ўзим ҳеч нарса содир бўлмагандай жимгина юрсам…
Мен уни жуда соғиняпман. Эҳтимол, унданда-да зиёд қийналяпман. Кўнгил иши осон эмас. Айниқса, йигит севса-ю, етиша олмаса бутун умр ўша ёрини қумсаб ўтади, деб эшитганман. Қизлар эса кўникувчан.
Баъзан кейинги ҳаёт йўлларимни тасаввур қилиб кўраман. Ёнимда мен севмаган, онам олиб берган қиз. Унга мутлақ кўнглим йўқ. Муҳаббат деганларидан узоқда, фақат мажбурликда оила қуриш… Менга «Ожиз экансан!» дейиш, юзимга тарсаки тушириш жуда осон. Ахир нима қилай?! Онамдан кечиб, унга уйлана олмасдим-ку! Юрагим ҳамон уни қумсайди. Лекин иккимиз учун ҳам бир-биримизни тезроқ унутиб, янги ҳаёт қуришимиз маъқулроқ!..
АСРОРБЕК, Бухоро
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”