Гарвард университети олимлари юз мингдан зиёд кишини қамраб олган кенг миқёсли тадқиқот ўтказдилар ва таркибида шакар бўлган ичимликларни истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ҳамда саратондан ўлим ҳолати хавфини оширишини исботладилар. Шу билан бирга, бир кунда шакар ўрнини босадиган моддага эга ичимликни тўрт стакан ёки ундан кўпроқ истеъмол қилиш аёлларда ўлим хавфи даражасини оширади. Бу ҳақда MedicalXpress'га таяниб Kun.uz хабар берди.
Мутахассислар 1980-2014 йилларда 80 647 аёл ва 1986-2014 йилларда 37 716 эркак киши иштирокида олинган маълумотларни таҳлил қилишди. Кўнгиллилар ўз турмуш тарзини баҳолаш учун сўровдан ўтишди, уларнинг саломатлиги ҳолати эса ҳар икки йилда аниқланди.
Маълум бўлишича, таркибида шакар мавжуд бўлган ичимликларни бир ойда бир донадан тўрт донагача истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 1 фоизга, ҳафтада икки донадан олти донагача - 6 фоизга, кунига бир донадан икки донагача - 14 фоизга, кунига икки дона ёки ундан кўпроқ ичиш - 21 фоизга оширади. Шу билан бирга, ичимликлар ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик аёлларда эркакларга қараганда кўпроқ намоён бўлган.
Эрта ўлимнинг асосий сабаби юрак-қон томир касалликлари бўлиб чиқди. Ширин ичимликларни кўп истеъмол қилганларда бундай якуннинг юзага келиш эҳтимоли 31 фоизни ташкил этди. Ҳар бир қўшимча ичимлик хавфни яна 10 фоизга оширган. Таркибида шакар бўлган ичимликларни шакар ўрнини босувчи моддаларга эга ичимликларга алмаштириш ўлим хавфини сезиларли даражада қисқартирган, аммо уларнинг ҳаддан ортиқ истеъмоли (кунига тўрт марта) ҳаёт давомийлигининг пасайишига ҳам олиб келган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”