Савол:
-Ассалому алайкум! Интернет тармоқларида, бир турдаги видеони кўриб қолдим. Унда бир дуо ёзилган ва шу дуони ўқиса муаммоларингиз нечадир кунда (мисол учун 7 кунда) ҳал бўлади деб ёзиб қўйишган. Ростдан ҳам шундай дуо борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон қанчалик гуноҳдан сақланса, Аллоҳ таолонинг зикрини кўп қилса, унга бирор бир вазифани ҳожати қолмайди. Ҳатто дуолари мустажоб бўлаверганидан охиратдаги насибамни нақд олиб қўймаяпманмикан деб қўрқиб ҳам кетади. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга ваҳий қилиб:
“Эй Довуд, сен ҳам(нималарнидир) ирода қиласан. Мен ҳам ирода қиламан, аммо фақат Мен ирода қилганимгина бўлади. Агар сен Мен ирода қилган нарсага таслим бўлсанг, сен ирода қилган нарсанинг барчасини бераман. Мен ирода қилган нарсага таслим бўлмасанг ўзинг ирода қилган нарсага эришиш учун жонингни қийноққа соласан-у, шунда ҳам Мен ирода қилган нарсадан бошқаси бўлмайди” деган. Аллоҳни ирода қилгани унга иймон келтиришимиз ва шариатига амал қилишимиздир. Инсон қанчалик динига кўп амал қилса, бу дунёда бериладигани ҳам, охиратда бериладигани ҳам уни рози қилади. Ҳақиқий илмига амал қилган инсонлар бунга шоҳиддирлар. Валлоҳу аълам! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”