Айрим аёллар декорация ва либослар масаласида эркаклардан кўра дидлари яхшироқлигини даъво қилишади. Визуал дид борасида аёлларнинг эркаклардан кўра дидлироқлиги ҳақида ҳеч қандай илмий далил йўқ. Аммо таъмни ҳис қилишда улар эркаклардан анча устунлиги илмий тасдиқланган.
Аёллар нафақат таъмдаги нозик фарқларни осонроқ ажратади, балки нимани ҳис қилишини эркаклардан кўра яхшироқ ифодалаб бера олади.
Таъмни ҳис қилиш масаласидаги устунлик фақат катта ёшли аёллардагина кузатилмайди, қиз болалар ҳам ўғил болалардан ўткирроқ таъм билиш қобилиятига эга. Копенгаген университетида ўтказилган тадқиқотда бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчиларининг ширин ва нордон таъмларни ажрата олиш қобилияти ўрганилган. Ушбу тадқиқотда ҳам қиз болаларнинг таъм билиш сезгиси ўғил болаларникидан яхшироқлиги тасдиқланган. Унга кўра ўғил болалар таомда нордон таъм борлигини сезиши учун қиз болалар сеза оладиганидан 10 фоиз кўпроқ нордон маза бўлиши керак. Худди шу каби ўғил болаларнинг ширинлик сезгиси қизларникидан 20 фоиз суст экан.
Нима учун аёлларнинг таъм сезгиси кучлироқ? Бу масалада кўплаб тадқиқотлар ўтказилган, аммо асосий жавобни фан аллақачон берган: аёллар тилида кўпроқ таъм сезувчи бўртмалар (fungiform papillae) бор.
Эволюцион нуқтаи назардан аёл боланинг озиқ-овқатига масъул. Болага бериладиган овқат таъмидаги кичик белги ҳам таомнинг зарарли ёки зарарсизлигини, дейлик, айниган, ачиган, заҳарланганини билишга ёрдам беради. Аёллардаги таъм билиш сезгисининг эркакларникидан кучлироқлиги уларнинг бола катта қилиши билан боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”