«Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангиз, уларни ҳисоблай олмайсиз» (“Иброҳим” сураси, 34-оят).
Бир қўшним тўсатдан оғир касалга чалинганини, унинг аёли йиғлаб-сихтаб айтиб берди. Йиғидан, кўзлари қизариб кетган аёлга нима деб таскин беришни билмасдим. Айтишича, турмуш ўртоғининг иккала буйраги ҳам ишдан чиқиб, пешоб танага ейилиб кетмоқда экан. Аёл бечора турмуш ўртоғини сунъий пешоб ажратиш муолажасига олиб боради, бу ёғи уч фарзанднинг ташвиши. Эри сўнгги кунларини яшаётган бўлиши мумкинлиги юрагига ваҳм солади. Хуллас, буйрак берувчи донор керак экан.
Аммо ким ҳам бундай қаҳрамонликка кўниши мумкин. Яратган Раббимизнинг меҳрибонлигига асло шубҳа қилиб бўлмас экан. Шундай оғир, оқибати ўлим билан тугайдиган дардга Ўзи шифо берди. Беморнинг укаси буйрагини берадиган бўлди. Жигари учун бир буйрагидан воз кечди. Аммо гап беморнинг касаллиги, буйрак берилиши ва топилишида ҳам эмас. Баъзан биз Аллоҳ таолонинг неъматларига шукур қилишни унутиб қўямиз. Пешоб чиқариш ҳам аслида бир неъмат эканлигини, агар шу иш амалга ошмайдиган бўлса, пешоб таркибидаги заҳарнинг ҳаммаси қонга ўтишини ўшанда билдим ва Яратганнинг қудратига беҳисоб шукрлар айтдим.
Кўпинча, биз бўлиши шарт, оддий деб ҳисоблаган нарсаларимиз аслида неъматлигини биламизми? Масалан, чироқ ўчса, бир соатга ҳам тоқат қилолмаймиз, лекин кўча чироғини ўчириб қўйишга эринамиз. Ижара уйимизда бир кунгина сув бўлмаса, тоқатимиз тоқ бўлади, аммо томчилаётган жўмракни тузатишга келганимизда: «Менга зарилми, уй эгаси тузатсин», дейишдан ҳам тап тортмаймиз. Ҳаётдан тинимсиз нолийдиганларга шундай дегим келади:
1. Сувингизнинг бемазалигидан нолиманг, дунёда бир томчи сувни долларга сотиб олаётганлар бор.
2. Фарзандларидан нолийдиганлар, дунёда қанча одам тирноққа зорлигини унутманг!
3. Турмуш ўртоғидан нолийдиганлар, дунёда қанча одам бева экан-а?
4. Кўринишидан кўнгли тўлмайдиганлар, дунёда қанча одам бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, оёқлари юрмайди.
5. Тинимсиз соғлигидан нолийдиганлар, ўзини касалга соладиганлар, дунёда қанча одам тузалмайдиган касалга чалинган.
Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Аммо шукр қилишимиз керак, неъматларини санасак, адоғи йўқ. Шундай экан, ҳаётдан нолийвермасдан ибодат ва шукр қилувчилардан бўлайлик! Ё Аллоҳ, шукр қилувчиларни севишини унутмайлик!
Саида Рустам қизи
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”