11:30 / 05.04.2019
4 794

Нима учун эркаклар аёлларга нисбатан камроқ умр кўради?

Нима учун эркаклар аёлларга нисбатан камроқ умр кўради?
Эркакларнинг аёлларга нисбатан камроқ умр кўришининг асосий сабаби - уларнинг ўз саломатлигига бефарқ муносабатда бўлишида. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг нима учун аёллар эркаклардан узоқроқ яшашига оид ҳисоботида шундай баёнот берилади.

"Фарқ - соғлиқни сақлашга бўлган муносабатда. Эркаклар ва аёллар бир хил касалликка чалинганда, эркаклар аёлларга нисбатан камроқ шифокорга мурожаат қилади. Масалан, ОИВ эпидемияси бўлган мамлакатларда эркаклар ОИВга тест топшириш эҳтимоли жуда кам, шунингдек, антиретровирус терапиядан ўтиш ҳам уларга малол келади ва шу тариқа, эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ ОИТС билан боғлиқ касалликлардан вафот этади", - дейилади ҳисоботда.

ЖССТда таъкидланишича, Ер юзида энг кенг тарқалган 40 касалликдан 33 таси аёлларга қараганда кўпроқ эркакларнинг ҳаёт давомийлигига салбий таъсир кўрсатар экан.

Бундан ташқари, эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ ўз жонига қасд қилиши маълум қилинган: ўз жонига қасд қилган эркаклар улуши аёлларга нисбатан 75 фоизга кўп. Йўллардаги ўлим ҳолати бўйича ҳам эркаклар кўрсаткичи аёлларникидан икки карра устун, қотиллик натижасидаги ўлим ҳолатлари бўйича эса тўрт баравар юқори.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун эркаклар аёлларга нисбатан камроқ умр кўради?