Хотирани яхшилашда фойда берадиган маҳсулотлар

Хотирани яхшилашда фойда берадиган маҳсулотлар
Олимлар инсон хотирасини яхшилайдиган маҳсулотларни маълум қилишди. Бу ҳақда «Звезда» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, гап темир, рух ва Б гуруҳи витаминларига бой овқат ҳақида кетмоқда.

Олимларнинг тадқиқотига кўра, зайтун мойи, тухум ва ёнғоқ инсон хотирасига фойдали таъсир кўрсатади.

Зайтун мойи мия қаришини сусайтиради, дея аниқлик киритган тадқиқотчилар. Тухумда хотирани яхши ҳолатда сақлайдиган B ва D витаминлар гуруҳлари мавжуд. Ёнғоқлар эса мияни қон билан таъминлашга ижобий таъсир кўрсатадиган фойдали ёғлар ва аминокислоталарга эга.

Бундан олдин, пиёз ва саримсоқ ичак саратони хавфини пасайтириши маълум бўлганди.

Манба: Kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар