
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти маълумотига кўра, 2000 ва 2016 йиллар оралиғида глобал умрнинг давомийлиги 5,5 йилга ортган. Яъни 66,5 йилдан 72 йилга кўпайган. Бироқ ҳали ҳам аёллар эркакларга қараганда кўпроқ умр кўрмоқда.
Эркаклар камроқ умр кўришини мутахассислар уларнинг шифокор ҳузурига жуда кам боришлари билан изоҳлашмоқда. Бундан ташқари, эркаклар тўрт маротаба кўпроқ қотиллик қурбонига айланишади ва автоҳалокатларда ҳам аёлларга қараганда икки баробар кўпроқ ҳалок бўлишади.
ЖССТ маълумотига кўра, эркаклар ўз жонига қасд қилиш борасида ҳам фаолроқ бўлишади, юрак-қон томир хасталиклари уларда кўпроқ учрашини-ку, қўяверинг.
Глобал миқёсида эркаклар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолати аёлларга қараганда 75 фоизга кўпроқ кузатилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.