“Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир”. Буни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтганлар. Хўш, нега шундай?
Олимлар табассумнинг бошқаларга таъсирни текшириб кўришди. Маълум бўлишича, табассум ўзида кучли маълумотларни жамлар экан. У инсоннинг ботиний ақлига таъсир ўтказа олади.
Олимларнинг анқилашича, ҳар бир инсоннинг ўзига хос табассуми бўлади. Бошқа бировнинг табассуми уникига ўхшамайди. Шунингдек, ҳар бир табассум ўзида турли таъсирни мужассамлаштиради. Мутахассислар инсонлар табассумларини тасвирга олиб, унинг секинлаштириб тадқиқот ўтказдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, табассум билан бирга юзнинг ўзига хос ҳаракатлари ва ҳар бир инсоннинг ўзида табассумнинг бир неча хиллари бор. Бунда кишининг руҳий ҳолати, яшаётган муҳити, атрофидаги кишиларнинг таъсири мавжуд.
Табассум бир неча сабабларга биноан бошқаларга садақа улашади:
Табассум билан бошқалар қалбига сурур бағишлаш мумкин. Бу бериладиган тортиқнинг энг афзали ҳисобланади. Тадқиқотларда тасдиқланишича, инсон овқат ёки ичимликдан кўра, хурсандчилик ва қувончга кўпроқ эҳтиёж сезади. Табассум кўплаб касалликларнинг, хусусан, қалбдаги оғриқларнинг давосидир.
Табассум бошқаларга маълумотни осонлик билан етказади. Чунки у орқали етказилган сўзларнинг мияга таъсири кўпроқ бўлади. Агар томография қилиб кўрилса, бу яққол намоён бўлади. Етказилаётган маънога табассум ҳамроҳ бўлса, унинг таъсири фарқли бўлади. Шунингдек, табассум билан етказилган маълумот табассумнинг турига қараб мияга таъсир қилиш ўрни турли хил бўлади.
Латиф бир табассум маълум бир вазиятдаги кескинликни тарқатиб юбориш кучига эга. Буни мол-дунё сарфлаб эплай олиш мушкул ҳисобланади. Шунинг учун ҳам табассум бойликдан афзал, шунинг учун ҳам табассум садақа дейилган.
Табассум шифодир. Кўплаб докторларнинг кузатувлари табассумнинг касалликдан тузалишда алоҳида ўрни борлигини тасдиқлади. Улар табассум касалликдан фориғ бўлишда ёрдам беришини эътироф этишди. Демак, биз ҳадя этган табассум кимнингдир дарддан қутилишга ёрдам берар экан.
Шу ва бошқа сабабларга кўра табассум садақанинг бир тури ҳисобланади. Муҳтарам ўқувчи, нега расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир”, деганларини энди англадингизми?. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”