Раққоса Паризода қизига нима учун "тарсаки" туширган эди? (видео)

  • 11 апрель 2019, 17:15
  • 2 331
  • Ҳаёт тарзи
  • Раққоса Паризода қизига нима учун "тарсаки" туширган эди? (видео)
    Раққоса Паризода «MTV Show» кўрсатувига қизи Эъзозахон билан бирга ташриф буюрди. Биламизки, ҳозирги кунда унинг қизи Эъзозахон анча танилиб қолган. Клипларда суратга тушмоқда ва албатта онасининг сўзларига кўра ҳалигача таклифлар бўлаётган экан.

    Миш-мишларга сабаб бўлган "тарсаки" ҳақида Паризодадан сўрашганида эса, у аслида воқеа қандай бўлганини гапириб берди.
    - Ўша пайт Райҳоннинг "Армондан сўра" номли қўшиғи клипига Эъзозахон суратга тушаётган эди. 3-4 кун кетма-кет съёмка жараёнлари бўлиб қолди. Съёмка жараёнларининг фақат бир кунида йиғлайдиган саҳналар олиниши керак эди. Йиғлаб турган саҳнани турли хил қилиб кадрга олиш жуда қийин. Бунинг учун тинмай йиғлаб ўтириш керак. Эъзоза йиғлайвермагач, секин олдига бориб, чимчилаб қўйдим. Кейин йиғлашни бошлади. Қарасам, шундоқ ҳам кўп йиғлаганидан кўзидан кўп ёш чиқмаяпти. Ахири уришга мажбур бўлдим, лекин қўшилиб ўзим ҳам йиғладим. Ўша кун уйга боргунча қизимдан кечирим сўраганман.

    » » Раққоса Паризода қизига нима учун "тарсаки" туширган эди? (видео)