Севги ёш танламайди, дейишади. Баъзан жуфтликларнинг ёши орасида катта фарқ бўлса-да, улар турмуш қуришдек жиддий ниятни билдиришмоқда. Ҳаётда бундайларни кўп учратамиз. Одатда, уларнинг муносабатлари қизғин муҳокамаларга бой бўлади. Аммо жуфтликлар ўзлари ҳақидаги ҳар қандай ижобий ёки салбий фикрлар билан қизиқмайдилар ва уларга жавоб ҳам қайтаришмайди.
1. Иван Краско ва Наталя Шевел. Ёш фарқи-60.
24 ёшли Наталя Шевел ўз турмуш ўртоғи 84 ёшли Иван Краско билан институтда танишиб қолади. Иван Краско Россия халқ артисти. Улар ўртасидаги ёш фарқи кўпчиликка ёқмайди, энг қизиғи жуфтликни бошқаларнинг фикри қизиқтирмайди. Улар атрофидагиларга бахтли эканликларини айтишади.
2. Хю Хефнер ва Кристал Харрис. Ёш фарқи-60.
Бундан беш йил аввал 85 ёшли "Playboy" журналининг асосчиси 25 ёшли модел Кристал Харрис билан унаштирилганини эълон қилади. Улар икки йил учрашиб юришади. Бу орада эса жанжаллашишга ҳамда унаштирувни бекор қилишга ҳам улгуришади. Аммо кейинчалик фикрларидан қайтиб, муносабатларини тиклашади.
3. Армен Жигарханян ва Виталина Симбалюк-Романовская. Ёш фарқи-45.
79 ёшли актёр ва 34 ёшли Виталина ўртасидаги муносабатдан ҳамманинг хабари бор. Жигарханян собиқ турмуш ўртоғи Татяна Власова билан 6 йил олдин ажрашган. Ҳозирда севишганлар Москвада туришади.
4. Андрей Кончаловский ва Юлия Высоцкая. Ёш фарқи-36
17 йил давомида Андрей Кончаловский тўртинчи марта - актриса ва ошпаз Юлия Высоцкаяга уйланади.
5. Ронни Вуд ва Салли Хамфрис. Ёш фарқи-31
"The Rolling Stones" группа гитарачиси Ронни Вуд 2008 йил хотини Жо билан 23 йиллик турмушини бекор қилади. Бу оиланинг бузилишига россиялик офитцант қиз Екатирина Иванова сабабчи бўлади. Екатирина ва Роннининг муносабатлари узоққа бормайди. Улар уч йилдан кейин ажрашиб кетишади. Шундан кейин Ронни янги севгилиси, 34 ёшли Салли Хамфрисни учратади.
6. Клинт Иствуд ва Кристина Сандера. Ёш фарқи-33
Актёр ва режиссёр Клинт хотини Дина билан ажрашгач, "Mission Ranch" меҳмонхонасининг бошқарувчиси Кристина билан танишиб қолади. 85 ёшли Иствуд ва Кристина ҳозирда бирга яшашади.
7. Вуди Аллен ва Сун-И Превин. Ёш фарқи-35
1997 йил Вуди Аллен ва Сун-И Превин турмуш қуришади. Аллен актриса Миа Фэрроу билан 12 йил яшаган.
8. Ал Пачино ва Лючила Сола. Ёш фарқи-39
Жорий йилнинг март ойида Ал Пачино аргентиналик дўсти, актриса Лючила Сола билан турмуш қуриши ҳақидаги хабар билан мухлисларини ҳайратда қолдирган эди. Улар беш йилдан бери учрашиб юришади ва тўй бўлиш эҳтимоли борлигини ҳам айтишган.
9. Олег Табаков ва Марина Зудина. Ёш фарқи-30
10. Александр Гордон ва Нозанин Абдулвасиева. Ёш фарқи-30
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”