07:13 / 12.05.2019
3 137

Камолотга эришиш шартлари...

Камолотга эришиш шартлари...
Ҳақиқий олим керак бўлса, ўз шогирдларидан ёхуд илм, обрў ва рутба жиҳатидан ўзидан анча пастроқда бўлган аҳли илмларнинг ҳам илмидан фойдаланаверади ва бундан асло ор қилмайди.

Зеро, фозилда бўлмаган нарса мафзулда бўлиши мумкин. Тарихда ўтган катта олимлар, буюк муҳаддис бобокалонларимиз худди шундай йўл тутганлар.

Мисол учун имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳадис талабидаги ўз тенгдошларидан ҳам баъзан ривоят қилганлар ва шу боис уларни ҳам ўз шайх ва устозларига қаторига киритганлар.

Буни қўйинг, баъзан ўз талабаларидан ёхуд иснод жиҳатидан ўзларидан паст табақада турувчилардан ҳам ривоят қилганлар. Эҳтимол, имом Бухорийни, имом Бухорий қилган нарса ҳам шудир аслида.

Илм йўлидаги бундайин тавозе ҳаммада ҳам топилавермайди. Усмон ибн Абу Шайба Вакийъ ибн ал-Жарроҳдан қуйидаги сўзларни ривоят қилади; "киши токи, мақом жиҳатидан ўзидан юқорида бўлганлардан, мартабаси тенг бўлганлардан ҳамда ўзидан қуйидагилардан ривоят қилмагунча олим бўлмайди".

Буюк бобомиз ва Ислом оламининг фахру ифтихори бўлган имом Бухорий ҳазратларидан ҳам мазмунан шундай сўз нақл қилинган. У киши айтадилар: "муҳаддис токи, ўзидан тепадагилардан, ўзи кабилардан ва ўзидан пастдагилардан ҳадис ёзмагунча комил (муҳаддис) бўлолмайди”.
Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Камолотга эришиш шартлари...