Якшанба. Кўпчилигимиз бу куни кайфиятнинг тушишини ҳис этамиз, бари кундек равшан: янги иш ҳафтасидан олдинги сўнгги дам олиш куни. Эътиборингизга осон бўлмаган иш кунларига мослашишнинг 6 усулини тақдим этамиз.
1. Ортга сурмаслик!
Барчамиз дам олиш кунларини яхши кўрамиз, бироқ тугалланмаган ишлар кайфиятимизни туширади. Уй вазифасини якунлаш, уйни тозалаш, дўконга бориб келиш… охирига етказилмаган барча ишлар бажарилиши лозим! Ҳар жума куни дам олиш кунларида амалга оширилиши керак бўлган вазифалар рўйхатини тузинг ва уларни бажаришга масъулият билан ёндашинг. Ана шунда душанба куни барча ишларга улгурганингиз учун ўзингиздан миннатдор бўласиз. Энди эса уйдаги бажарилмай қолиб кетган ишлар ҳақида ўйламай, ишга киришсангиз ҳам бўлади.
2. Бир ҳафта учун рўйхат
Жума кунигача якунлаш керак бўлган ишлар рўйхатини тайёрланг. Агар кундалик дафтарингиз бўлмаса, уни харид қилинг. Ҳар бир кун учун вазифани ёзиш орқали ҳаётингизни анча осонлаштирасиз. Бу рўйхат ҳеч бир вазифани назардан қочирмаслик, шунингдек устуворликларни белгилаш имконини беради.
3. Кийишга кийимим йўқ!
Душанба куни кузатиладиган машҳур муаммолардан бири, шундай эмасми? Кийимларингизни бир ҳафта учун олдиндан тайёрланг. Бу эрта тонгда ишга тайёргарлик кўриш учун вақтни тежаб, асабларингизни асрайди. Бу каби фикрлаш тарзи кийимларни ювиш ёки дазмоллаш ҳақида унутганган бўлсангиз, уларни ҳам ёдга солади.
4. Бир ҳафталик тушликни режалаштиринг
Бир ҳафталик менюни олдиндан режалаштирсангиз, ҳаётингизни бир неча минг марта осонлаштирган бўласиз. Товуқ гўшти, сабзавотларни олдиндан тайёрлаб, кундалик порцияларга ажратиб, махсус идишларга солиб қўйиш мумкин. Албатта, ҳар куни бир хил таомлар билан овқатланиш тўғри эмас, бироқ айрим маҳсулотларни ўзгартириб, асосни тайёрлаб олиш мумкин.
5. Сумкадаги тартиб
Ҳафта сўнгига келиб, сумка, рюкзак ёки ҳатто чўнтаклар ҳам тартибсиз ҳолга келиши мумкин. Уларда ҳеч кимга керак бўлмаган ручкалар, уста хизмати акс эттирилган ташриф қоғозлари, совға купони ва бошқа нарсалар бўлади. Дангасалик қилманг ва янги ҳафтани бошлашдан аввал уларнинг ярмидан кўпи сизга керак эмаслигини кўрасиз.
6. Иш муҳити
Янги ҳафта олдидан иш жойингизни тайёрланг ва оптималлаштиринг. Кераксиз буюмлар, қоғозларни олиб ташланг. Ярим йил давомида эътиборингизга лойиқ бўлмаган буюмлар ҳеч қачон керак бўлмайди, бор-йўғи иш жойингизни эгаллайди холос.
Ишонинг, юқорида айтилган маслаҳатлардан биттасини бажарсангиз ҳам ҳаётингизни анча енгиллаштирасиз ва бу янги ҳафтани максимал даражада қулай бошлашга ёрдам беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади