19:00 / 28.05.2019
4 785

Бир ҳафтада кунига 3 тадан хурмо истеъмол қилсангиз танангизда қандай ўзгаришлар бўлади?

Бир ҳафтада кунига 3 тадан хурмо истеъмол қилсангиз танангизда қандай ўзгаришлар бўлади?
Хурмо супермаҳсулотларга кирмаса ҳам ўзининг фойдали хусусиятлари бўйича уларга анча яқин. Унинг таркибида саломатлик учун зарур моддалар кўпки, мунтазам истеъмол қилиш муҳим. Мевани бир ҳафта давомида истеъмол қилинг. Танангиздаги ўзгаришларни эса ўзингиз ҳис этасиз.

AdMe.ru хурмонинг фойдали жиҳатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Умид қиламизки, улар билан танишгач, маҳсулотни рационингизга киритасиз.

1. Суяклар ҳолати яхшиланади
Шимолий Дакота университети фан доктори ва профессор Жулия Гарден-Робинсоннинг сўзларига кўра, хурмо таркибидаги бор суякларни мустаҳкамлайди. Бошқа тадқиқотларда эса қуруқ мевалар, жумладан, хурмо таркибида фосфор, калий, магний ва бошқа минераллар катта миқдорда. Бу моддалар суякларни мустаҳкамлайди ва остеопороз ҳамда бошқа касалликларга қарши курашда ёрдам беради.

2. Овқат ҳазм қилиш яхшиланади
Хурмо овқат ҳазм қилишнинг нормал фаолияти учун зарур бўлган толаларга бой. Улар ич қотишининг олдини олиб, ичакларнинг тозаланишига ҳисса қўшади. British Journal of Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари хурмо истеъмол қиладиган кишиларнинг овқат ҳазм қилиш тизими уларни истеъмол қилмаганларга қараганда яхшироқ ишлашини кўрсатган.

3. Хурмо зўриқиш ва депрессияга қарши курашда ёрдам беради
Хурмо таркибида В6 витамини бор. У организмга сератонин ва норадреналин ишлаб чиқаришда ёрдам беради, у мия саломатлигини яхшилайди. Сератонин кайфиятимизни назорат қилса, норадреналин зўриқишга қарши курашади.

Бу тадқиқот организмда В6 витаминининг паст даражаси депрессия ривожланиши омилларидан бири эканлигини айтади. Бу витаминни қанча кўп истеъмол қилсак, ўзимизни ҳам жисмонан ва руҳан яхшироқ ҳис қиламиз.

4. Қувват беради
Клетчатка калий, магний, витамин ва антиоксидантларга бой. Бу эса уларни тамадди учун идеал егуликка айлантиради. Фруктоза ва глюкоза миқдори юқори бўлгани учун улар организмни шакар билан тўйинтиради ва қувват беради.

Яқинда ўтказилган тадқиқот натижалари эса хурмо қувват даражасини оширибгина қолмай, организмга машғулотлардан кейин тезда тикланишда ёрдам беришини ҳам кўрсатган.

5. Юрак касалликларининг олдини олишда ёрдам беради
Тадқиқот давомида олимлар хурмо триглицерид даражасини камайтириб, организмдаги оксидланиш жараёнларини секинлаштириши ҳақида хулоса қилишган. Бу эса ўз навбатида юрак қон-томир касалликлари, хусусан атеросклероз ривожланиш эҳтимолини камайтиради.

Бундан ташқари, маҳсулот калийга бой, демак у артериал қон босимни пасайтириш ва инсульт хавфини камайтиришда ёрдам беради.

6. Йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини камайтиради
Хурмо овқат ҳазм қилиш тизими ва ичакларни зарарли бактериялардан ҳимоя қилиб, уларнинг йўғон ичакка тарқалишига тўсқинлик қилади. Овқатланиш фанлари департаменти тадқиқоти мевани мунтазам истеъмол қилган кишилар организмида йўғон ичакни саратон ҳужайралари ривожланишидан ҳимоя қиладиган фойдали бактериялар кўп бўлишини кўрсатган.

7. Мавсумий аллергия белгиларини енгиллаштиради
Ҳар йилги аллергияга АҚШнинг ўзида 30 миллион киши дучор бўлади. Айрим маҳсулотлар, хусусан хурмо ёқимсиз белгиларни енгиллаштиришда ёрдам беради. Ўтказилган тадқиқотлар хурмо пальмалари аллергиядан азият чекадиганларда яллиғланиш белгиларининг пайдо бўлишини камайтиришини кўрсатган.

8. Озишга ҳисса қўшади
Мева озишни истаганлар учун ҳам фойдали. Биринчидан, хурмо таркибида узоқ вақт давомида тўқликни ҳис этишга мажбур қиладиган озиқ толалари мавжуд. Бундан ташқари, кучли очликни чақирадиган қондаги глюкоза кўрсаткичининг ўзгаришининг олдини олади.

Иккинчидан, хурмо таркибида антоциан, фенол ва каротиноид каби кўплаб антиоксидантлар мавжуд. У органзмни заҳарли моддалардан халос этади, овқат ҳазм қилиш тизимини қўллаб-қувватлайди ва моддалар алмашинувини тезлаштиради ва натижада вазн йўқотилишига олиб келади.

Сиз ҳам хурмони яхши кўрасизми? Унинг фойдали хусусиятларини ҳис этганмисиз?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бир ҳафтада кунига 3 тадан хурмо истеъмол қилсангиз танангизда қандай ўзгаришлар бўлади?