Америкалик олимлар қорин қисмидаги ёғни йўқотиш учун кисқа машқлар ёрдам бериши ҳақида хулосага келишди. Бу ҳақда MedicalXpress хабар қилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ёш ўтиши билан мушак массаси қисқариши кузатилади ва бу ўз навбатида кўп ҳолларда қорин ва баданинг тепа қисмида ёқ тўпланишига олиб келиши мумкин.
Бу қорин семизлиги дейилади, бу эса юрак-қон касалликлари ривожланиш хавфини оширади.
Олимлар тадқиқот ўтказди, унда 70 ёшли кишилар иштирок этди.
Уларнинг ярми 10 ҳафта мобайнида кунига 3 марта қисқа машқларни бажаришади. Қолганлар эса одатдаги ҳаёт тарзини олиб боришади.
Бошида машқлар 18 дақиқа давом этди, бироқ аста-секин уларнинг давомийлиги 36 дақиқага етди.
Тадқиқот натижаларига кўра, спорт билан шуғулланганларнинг ёғ массаси турмуш тарзини ўзгартирмаган кишилар билан таққослаганда учдан бир қисмга камайгани маълум бўлди. Шунингдек, уларнинг мушаклари ҳам кўпайди.
Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлашича, қисқа машқлар эркакларда энг самарали натижа берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади