Яшашимизга кўпинча психологик тўсиқлар, ёлғон фикрлар ва онгнинг торлиги халақит беради. Чиқиш йўли бўлмаган айланадан чиқиш учун кўпчилик мумтоз асарлар, илмий-оммабоп ва диний нашрларни ўқийди. Машҳур психолог Михаил Ефимович Литвак ўз китобида бахтли ва соғлом ҳаёт йўлидаги тўсиқлар борасидаги асосий фикрларни очиб беради.
Биз улардан 10 тасини танлаб олдик, уни бўш вақтингизда, йўлда ўйлаб кўришингиз мумкин.
10. Бахт – тўғри ташкиллаштирилган ҳаётнинг қўшимча эффекти
Бахт, қувонч ва муваффақият психиатр Виктор Франкл айтиб ўтганидек, яхши ташкиллаштирилган фаолиятнинг иккиламчи маҳсулоти. Яъни ана шу ҳисларни берадиган фаолият.
Юқоридаги «қўшимча маҳсулотлар»га эришишни мақсад қилган одам уларга горизонт чизиғи каби ҳаракатланади: у орзуларга қанчалик яқин келса, шунчалик улардан узоқлашади.
9. Бир киши билан мулоқот қилганда у ҳам ўзи ҳақида яхши фикрда эканини унутманг. Худди сиз каби.
Сиз билан мулоқот қилаётган киши ҳам худди сиз каби – шахс эканини ҳеч қачон унутмаслик керак. Унда ҳам нарсаларга нисбатан шахсий фикрлар бўлиб, бунга сабаблар ҳам мавжуд.
Шахсий ҳурмат ҳақида унутмаслик ва унинг чегараларини бузмаслик керак.
8. Агар ҳеч нарса қилмасангиз, сизга қандай ёрдам бериш мумкин? Фақат ҳаракатланаётган автомобилнигина бошқариш мумкин
Одамни энг аввало унинг хатти-ҳаракатлари белгилайди. Ҳаммага китоб ёзиш истаги ҳақида гапириб, ҳеч қандай ҳаракат қилмасангиз, сизга ҳеч ким ёрдам бермайди. Аслида ҳам сизга қандай ёрдам бериш мумкин?
Бир қарорга келиб, нусхани нашриётга олиб борганингизда эса сизни қўллаб-қувватлашга тайёр дўстлар ва танишлар албатта топилади.
Фото: Pexels
7. Муваффақиятли кишига айланинг, барча ҳақоратлар сеҳрли тарзда йўқолади
Кўплаб ҳақоратлар ички амалга ошмаганлик ҳисси туфайли шаклланади. Баъзида гинани ичда сақлаймиз ва унга сабаб бўлган кишигина вазиятни тўғрилаши мумкин деб ҳисоблаймиз. Бироқ механизм ўзгача ишлайди. Михаил Литвакнинг ўқувчиси шундай деганди: «Муваффақиятларим гиналаримни сояда қолдирди». Бу албатта тўғри. Сизга ёққан иш билан шуғулланишни бошланг ва ана шу соҳада муваффақиятга эришинг. Барча ҳақоратлар ўз-ўзидан эриб битишини ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.
6. Асосий душманингиз ким эканини билишни истайсизми? Кўзгуга қаранг!
Кўпчилик бегона душманларга қарши курашади. Аслида эса шахсий душманларга қарши курашиш лозим. Ўзимизнинг ягона ва бош душманимиз – ичимизда. Фалокатларнинг чексиз айланасидан чиқиш ўсиш ва ривожланишимизга халақит қилувчи ички тўсиқларсиз амалга ошмайди.
Биз жамият, таълим ва тарбия яратган қатъий чегаралар ичидамиз. Уларни ўз моҳиятимиз деб қабул қиламиз ва уларга ички қувватимизнинг кўп қисмини берамиз. Замонавий психология унга қарши курашга йўналтирилган.
Улар билан юзма-юз учрашиш ва улар устидан ғолибликка эришишга тайёр бўлганингизда бу дунёда бошқа душманларингиз қолмайди.
5. Тўғри эмас, ҳақ йўлни изланг. Чунки тўғри йўл ҳар доим ҳам ҳақиқий эмас
Тасаввур қилайлик, 30-қаватдасиз, пастга тушишингиз керак. Энг тўғри йўл – дераза орқали. Бироқ бу билан саёҳатингиз тугаши мумкин. Энг ҳақ қарор лифтни ёки ҳеч бўлмаганда зинани излаш бўлади.
Бундан ташқари, ҳақ йўл ўрнига тўғри йўлни излайдиган киши ойнага ўзини урадиган, қўшни эшикдан учиб чиқиш анча тез бўлишига ақли етмайдиган пашшага ўхшайди деб тасаввур қилиш мумкин.
Фото: Pexels
4. Одамда мақсад бўлмаса, у ҳеч нарсани кўрмайди. Акс фикр ҳам тўғри: мақсад нигоҳни ўткирлаштиради
Ҳеч сезганмисиз: бувингиз гул экиш учун гул тувакларини келтиришни сўраганида уни қурилиш дўкони, бозордаги сотувчиларнинг қўли – ҳамма жойда пайқашни бошлайсиз. Ҳатто эндиликда у сизга керак бўлмаса ҳам сабзавот дўконидаги тахта яшиклар омборхонасида ҳам уларни излаётганингизни сезасиз.
Глобал мақсадлар билан ҳам худди шундай. Эътиборингиз – чекланган нарса, сиз фақат ўзингизга керак нарсаларгагина эътибор берасиз.
3. Бирор кимсага ниманидир исботламоқчи бўлсангиз, бу унинг учун яшаётганингизни англатади
Агар бахтли бўлишни истасангиз, ҳақлигингизни исботлашни бас қилинг. Ҳар қандай исботнинг моҳияти ҳақида ўйланг: бу ўзга кишига мурожаат, унинг муайян нарса ҳақидаги фикрини ўзгартиришга интилиш. Бироқ бу сизга нима учун керак? Бундан чиқди, унинг фикри сизникига қараганда юз марта муҳимроқ экан. Ўзингиз учун яшасангиз, ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашнинг маъниси йўқ.
2. Ёлғизликни ёқтириш ва уни яхши ўтказиш – маънавий баркамоллик кўрсаткичи. Энг яхши ишларни ёлғиз қолганимизда амалга оширамиз
Ўз-ўзини ёқтирмаган одамгина ёлғизликни яхши кўрмайди. У жамиятга киради ва бари бошқача бўлади деб ўйлайди. Маънавий баркамол инсон эса ёлғизликни шахсий ривожланиш учун сарфлайди ва ўзга инсон билан мулоқот вақтида унга совға қилиш мумкин бўлган ахборотни тўплайди. Ахир мулоқотнинг муҳим қисми – нафақат олиш, балки ўзга одамга унинг учун қизиқ бўлган нарсани бериш ҳамдир. Михаил Литвакнинг китобларини ёқтирган кишиларга муаллиф шундай савол беради: «Нима деб ўйлайсиз, китобни ёзаётганимда атрофимда қанча одам бўлган?»
Фото: Pexels
1. Бахт ИСТАЙМАН, ҚЎЛИМДАН КЕЛАДИ ва БАЖАРИШИМ ЗАРУР битта маънога эга бўлишида
Кўпинча одам ана шу уч йўналиш сабаб иккиланиш ҳолатига тушади, бажаришим керак, аммо истамайман, истайман, бироқ қўлимдан келмайди ва ҳ.к. Инсон бажариши лозим бўлган нарса – бу ўз-ўзини ривожлантириш, қолгани иккинчи даражали. Михаил Литвак ана шу уч йўналиш бўйича рўйхат тузиш ва шу тариқа қадриятлар тизимини тартибга солишни тавсия этади.
Сиз ҳам психологнинг фикрларига қўшиласизми? Унинг маслаҳатлари орасида сизни ўйлантирган жиҳатлар борми? “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади