16:35 / 02.06.2019
3 269

Нима учун меҳнатсеварлар муваффақиятга эришишда қийинчиликларга дуч келишади?

Нима учун меҳнатсеварлар муваффақиятга эришишда қийинчиликларга дуч келишади?
Агар сиз бор кучингиз билан ҳаракат қилиб ҳам кутилган натижага эриша олмаётган бўлсангиз, балки бунинг қуйидаги сабаб ва ечимларини кўриб чиқадиган вақт келгандир?

1. Сиз янги танишлар орттирмайсиз
Эски дўстлар билан мулоқотда бўлиш осон. Сиз бир-бирингизни анчадан бери биласиз, умумий хотираларингиз, қизиқарли воқеалар ва ҳазиллар етарли. Муаммо шундаки, сиз эски мавзуларни муҳокама қилавериб, ўтмиш билан «тўлиб» қолгансиз. Бу эса сизнинг янгилик эгаллашингизга халақит беряпти.

Янги одамлар билан танишиш қийинчилик туғдирса, ишни осонроғидан бошланг. Ҳафтада бир марта нотаниш одам билан суҳбат қуришга ҳаракат қилинг. Аста-секин бу одатий тусга айланади ва сиз мулоқотда эркинроқ бўлиб борасиз.

2. Сиз ўзгаришлардан қочасиз
Агар сизни ўраб турган муҳит ҳар куни бир хилликдан иборат бўлса, марраларга эришиш қийинлашиб боради. Ўзгаришлар эса янги имкониятлар ва истиқбол калитидир. Шу сабабли улардан қочиш ўрнига, фойда олишга ҳаракат қилинг. Янгиликларни эркин кутиб олувчи ва қизиқувчан бўлинг.

3. Сиз таваккал қилишдан қўрқасиз
Ақлли одамларнинг кўп қисми ўзларининг қулай муҳитларидан чиқишга қўрқишади, ахир у ерда ҳамма нарса таниш ва хавфсиз. Бошқалар юриб текислаган йўлларда юришни ва атрофдагилар учун кўпроқ машҳур касбни танлашни маъқул кўришади. Натижада аксарият кишилар ўзлари шуғулланаётган ишдан завқ олмасликларини тан олишади. Улар ўзлари доимо орзу қилган машғулотни эгаллашга қўрқишади.

Агар сиз шубҳаланаётган ва нима қилишга иккиланаётган бўлсангиз, бу иш сизнинг келажагингизга қандай таъсир кўрсатишини тасаввур қилинг. Хатойингиздан пушаймон бўлмайсизми?

4. Сиз ўтмишдаги муваффақиятларингизга ишонасиз
Аксарият одамлар кутилган натижага эришиш калити ақл, олтин медаль ёки қизил дипломдан иборат деб ўйлашади. Бахтга қарши, ҳар доим ҳам бундай эмас.
Аслида натижа нафақат сиз зўр берган иловаларга балки стратегик тафаккур ва қанчалик ғаройиб бўлмасин омадга ҳам боғлиқ.

5. Сиз танлай олмайсиз
Биринчи жиддий синовдан ўтиш учун сабрли бўлиш лозим. Орамиздаги кўпчилик маълум бир ишга киришишади, қийинчиликка дуч келишади, таслим бўлишади ва бошқа юмушга ўтиб кетишади.

Барча дебочалар малака, вақт ва кучни талаб қилади. Уларни беҳуда нарсаларга сарфламанг. Айнан ҳозир энг муҳим бўлган вазифага диққатингизни жамланг.

6. Қарор қабул қилиш қўлингиздан келмайди
Билим ва меҳнатсеварлик кўплаб эшикларни очади. Афсуски, имкониятлар кенглиги баъзида танловни қийинлаштиришга ҳам хизмат қилади. Бу эса сизни мос келувчи вариант қидириш йўлидаги туганмас уринишларга етаклаши ва энг яхшисини ўтказиб юборишдан қўрқувга солиши мумкин. Баъзан одамлар университетни тамомлагандан 10 йил ўтиб ҳам ўзлари нима соҳада фаолият юритишни хоҳлашларини билмасликлари мумкин.

Муҳим қарорни қабул қилишдан олдин, сиз учун қизиқ бўлган фаолият соҳасига таниш кишилардан маслаҳат олинг. Ўз ишининг усталари билан мулоқотда бўлинг, шу мавзуда китоб ва мақолалар топиб ўқинг.

7. Сиз ўзингизга ишонмайсиз
Ақлга сиғмайди, лекин факт: идрокли одамлар ҳам ўз имконият ва қобилиятларини нотўғри баҳолашлари мумкин. Кўпинча шахсий талабни ошириб юбориш натижасида ўз-ўзига танқид ва перфекционизм келиб чиқади.

Бу фойдали сифатлар бўлиб кўриниши мумкин. Лекин аслида улар сизни ичкаридан емиради, керакли куч ва ўзингизга бўлган ишончни сўндириб боради.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун меҳнатсеварлар муваффақиятга эришишда қийинчиликларга дуч келишади?