15:23 / 07.06.2019
3 393

Ўзингизни яхшилик сари ўзгартиришнинг 5 усули

Ўзингизни яхшилик сари ўзгартиришнинг 5 усули
Ўзингиз учун чиқиш жойини қолдирманг
Тасаввур қилинг, бир одам ширинлик истеъмолини бас қилмоқчи. У ўзига ҳар куни бу борада ваъда беради. Натижада эса кун бўйи миясида бир фикр айланаверади. Шунинг учун ҳам салбий одатдан халос бўлиш анча мушкул.

Агар ҳақиқатан ҳам ўз хулқингизни ўзгартиришни истасангиз, бирор нарсани 98 фоизга амалга ошириш мумкинлиги ҳақидаги ғоядан халос бўлинг.

Мунтазамлик жуда муҳим, акс ҳолда кучингизни ўзингизни рағбатлантиришга сарфлайсиз. Ўзингизга ваъда берасиз, бироқ чиқиш йўлини қолдирасиз. Шу тариқа ўзингизга қўлингиздан келмаслиги борасидаги фикрни сингдирасиз.

Бироқ сиз ўйлаганингизга қараганда кучлироқсиз. Сизга чиқиш жойи керак эмас, шундоқ ҳам қўлингиздан келади. Албатта, ривожланиш жараёни мушкул бўлади, худди ўзингизнинг бир қисмингизни ўлдираётгандек туюлади. Худди шундай: сиз янги қисмлар ўсиб чиқиши учун эски қисмларни ўлдирасиз.

Ҳаётингизнинг қолган қисмларини ўзгартириш учун бир қисмини ўзгартиринг
Одам ҳаётининг муайян қисмида адашиб юрган бўлса, тўғри йўл тутолмайди.
Махатма Ганди

Ҳаётнинг бир соҳасидаги ижобий ўзгаришлар, ҳатто жуда кичик бўлса ҳам кучли иштиёқ беради. Муҳими – олинган иштиёқдан фойдаланиш ва ҳар куни бошқа соҳаларни ўзгартириш. Масалан, ҳар куни мен ўзимга қуйидаги саволни бераман: «Мен жисмоний, руҳий, ҳиссий саломатликни ҳеч бўлмаганда 1 фоизга яхшиладимми?»

Яхши бўлиб борган сари янада ривожланишни истайсиз. Қанча кўп ўқисангиз, янада кўпроқ нарсаларни билишингиз мумкинлигини англайсиз. Бугун яхшироқ кишига айланганингизни тушуниш сизга қанот беради. Тасаввур қилинг-а, эртага яна нималарга эришишингиз мумкин!

Нимадан бошлашни билмаяпсизми, қўрқманг. Муҳими – бирор нарсадан бошлаш. Ҳа, ўзгаришлар бир мартада содир бўлмайди, бироқ улар биргина ҳаракатдан бошланади.

Исталган нарсага эришишингиз мумкинлигига ишонинг
Ишончингиздан ортиғига эришмайсиз. Шунинг учун ҳам биринчи навбатда ўзингиз ишонадиган фикрларни ўзгартиринг.Ўз-ўзингиздан сўранг:

- Улкан мақсадларим етарлими? (Ёки умуман менда катта мақсадлар борми?)
- Агар уларни 10 марта кўпайтирсам нима бўлади?
- Ўз муваффақиятимга ишонаманми? Ёки ўзимни шундай тутаманми?

Кўпчилик ҳаёти ғаройиб бўлишига ич-ичидан ишонмайди. Идеал келажак интилиш керак бўлган мақсад сифатида намоён бўлмайди. Бироқ агар ўз одатларингизни ўзгартириб, ривожланишни истасангиз, яхшироқ бўлишингиз мумкин. Ўзингизда мавжуд бўлганидан каттароқ ва яхшироқ нарсани тасаввур қилишга ҳаракат қилинг

Атрофингизни ўзгартиринг
Агар атрофимизни шакллантирмасак ва назорат қилмасак, унинг ўзи бизни шакллантириб, назорат қилади.
Маршалл Голдсмит, мураббий

Йиллар давомида шаклланган одатларни енгиш учун истакнинг ўзи кифоя деб ўйлашга одатланганмиз. Бироқ агар атроф-муҳит ўзгаришсиз қолса, хулқингиз ўзгаришини кутиш керак эмас.

Албатта, атрофни ўзгартириш осон эмас. Ҳатто айрим жиҳатларни ўзгартириш имконсиздек кўринади – бу табиий. Ўзгартиришингиз мумкин бўлган нарсадан бошланг.

Ҳар куни яхшироқ қарорлар қабул қилинг
Асосий муаммо шундаки, натижани кўришга сабримиз чидамайди. Мунтазам кичик ютуқ бизга муваффақият бўлиб кўринмайди. Шунинг учун ҳам ўзгаришга бўлган интилишларни ҳам ярим йўлда тўхтатамиз. Тезкор натижаларни кўрмагани сабабли одамлар енгилади ва эски одатларига қайтади.

Бироқ инсон жуда мослашувчан. Сиз ўзингиздаги истаган нарсани ўзгартиришингиз ва мослаштиришингиз мумкин. Сиз тасаввур қилган идеал ҳаётнинг иложи бор. Яхшироқ одамга айланиб, истаган нарсага эришиш учун ҳар куни кечагига қараганда яхшироқ қарорлар қабул қилинг.​​​

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзингизни яхшилик сари ўзгартиришнинг 5 усули