08:50 / 15.06.2019
5 180

Фарзандларимиз нима учун ёлғон гапиради?

Фарзандларимиз нима учун ёлғон гапиради?
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Доимо рост гапиринг. Зеро, ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши рост гапиришда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида у “сиддиқ” (фақат рост сўзловчи) деб ёзилади.Ёлғончиликдан сақланинг. Чунки ёлғон бузуқликка етаклайди. Бузуқлик дўзахга олиб боради. Киши давомли ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида у “каззоб” (ёлғончи) деб ёзиб қўйилади”, дедилар”.
Имом Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


Ростгўйлик – мусулмон киши учун нақадар муҳим эканини биламиз. Шунинг учун ҳам фарзандларимизнинг ёлғон гапириши бизни хавотирга солади.

Болаларнинг ёлғонини тузатиш учун биринчи навбатда, уларни нима мақсадда ёки нима сабабли ёлғон гапираётганини тушуниб олишимиз керак. Бу тушунчалар, кичкина болаларимизнинг ёлғон гапириши олдини олишимиз учун ҳам ёрдам беради, инша Аллоҳ.

1. Болалар ёлғонининг энг асосий сабабларидан бири – ота-онанинг ёлғонга жиддий қарамаслигидир. Болаларимиз олдимизда эканлигида бошқаларга “Мени уйда йўқ деб қўй”, “Ҳозир мазам бўлмаяпти, узр, боролмайман!”,”Мен йўлдаман” дейишимиз ёки “Мени умуман пулим йўқ, ғалва қилма!” каби ўзимиз учун аҳамиятсиз туюлган ёлғонларимиз билан болалар миясига аста секинлик билан ёлғон гапириш оддий ҳол эканлигини “сингдириб борамиз“!

2. Болалар қўрққани учун. Жуда ҳам қаттиққўл ота-оналар фарзандлари жазоланмаслик учун, билиб ёки билмасдан қилган айбларини ёлғон билан яширади.

3. Баъзида эса ота-онасининг ҳафсаласини пир қилмаслик учун. Агар ота-онанинг боладан кутгани жуда кўп бўлса, лекин бола улар хоҳлаганча қобилиятли бўлмаса, ота онасини хафа қилмаслик учун баҳолари, бўлган воқеалар ҳақида ота-онасига ёлғон гапиришга мажбур бўлади.

4. Дўстини ҳимоя қилиш учун. Бу, айниқса ўғил болалар орасида кўп тарқалган синдром. Болалар бир-бирларини ҳимоя қилиш учун ҳақиқатни яширади.

5. Мақтаниш учун. Бундай ёлғон кичкина болалар ўртасида кўпроқ бўлади. Улар дўстлари орасида обрў топиш учун шундай қилишади. Бундай ёлғонлар одатда бойлик ва куч ҳақида бўлади. “Менинг дадамни 2 та машинаси бор!” “Менинг дадам жуда кучли!” каби.

6. Мақсадларига тезроқ эришиш учун. Масалан, “Овқатингни еб бўлсанг, сенга ширинлик бераман”, ёки “Дарсингни қилиб бўлсанг, ўйнагани чиқишинг мумкин”, деган шартлар қўйганимизда болалар тезроқ ширинлик ейиш ёки ўйнагани чиқиш учун бизни алдашга ҳаракат қилишади.

Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, бола 4-5 ёшидан бошлаб тушуниб ёлғон гапиради, ундан аввалгиси, шунчаки кимларгадир тақлид бўлиши мумкин.

Ёлғон билан қандай курашиш кераклиги ёки уни олдини олиш ҳақида, инша Аллоҳ эртага гаплашамиз. Ҳозирча эса, эслаб қолишимиз керак бўлган асосий қоида: “Болалар ёлғон гапирганда – жаҳл билан, агрессив ҳаракат қилишга шошилманг, аввало ёлғоннинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилиб кўринг”.

"Muslima ona kundaligi" телеграмм каналидан олинди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Фарзандларимиз нима учун ёлғон гапиради?