Қичитқи ўтнинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўп гапиришади. Масалан, швейцариялик олимларнинг айтишича, ушбу ўсимликдан тайёрланган шарбат кўплаб касалликларга даво экан.
Шу бўйича ўтказилган тадқиқотга кўра, бундай ичимлик организмни токсинлар(заҳарли моддалар)дан тозалаш ва қонда гемоглабин даражасини оширишга ижобий таъсир ўтказиши аниқланди. Шарбат организмда модда алмашинувини фаоллаштириш хусусиятига эга, бунинг натижасида қон тозаланиб, тўйинади, шлакларни чиқариб юборади, барча тана аъзолари ва тизимлар яхши ишлайди.
Бундан ташқари, қичитқи ўт шарбати қишдаги силла қуриши, витамин етишмовчилиги, камқонлик, теридаги юқумли бўлмаган тошмалар, шунингдек, мигрендан фориғ бўлишга ёрдам беради. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ҳар куни мана шундай шарбат билан даволаниш суякларни мустаҳкамлаш, жигар, сийдик пуфаги, нафас йўлларини тозалаш, асаб тизимини тинчлантиришда жуда фойдалидир.
Мазкур маҳсулот модда алмашинув жараёнларини тезлаштирган ҳолда, атеросклероз, бод, подагра, қандли диабет пайтидаги ҳолатни яхшилайди.
Манба: "Халқ сўзи" “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади