17:43 / 05.07.2019
5 031

Қайси маҳсулотлар саратон касаллигини келтириб чиқаради?

Қайси маҳсулотлар саратон касаллигини келтириб чиқаради?
Фото: Fotolia
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, Ердаги ҳар олтинчи одам саратон туфайли нобуд бўлади. Тахминан учдан бир ҳолатларда саратон нотўғри овқатланиш туфайли ривожланган, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Ширин ўлим

«Шакар ва шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар – хавфли маҳсулотлар рўйхатида биринчи ўринда. Шакар ўрнини босувчилар, сунъий бўёқ ва ҳид берувчилар, айнан шундай қўшимчалар солинган ичимлик ва маҳсулотлар жуда заҳарли. Заҳарли маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш томоқ, қизилўнгач ва ошқозон ҳамда бошқа орган ва тизимлар саратонига олиб келиши мумкин», - дейди Кластерли онкология клиникаси даволашнинг комбинациялашган усуллари онкологик жарроҳлик бўлими мудири Наталья Сукорцева.

Шакар салбий ўсимталарнинг ўсишига ҳисса қўшгани учун ҳам хавфли, дея таъкидлашган бельгиялик олимлар.

Халқаро олимлар гуруҳи тадқиқотларига кўра, шакарни ўта кўп миқдорда истеъмол қилиш тўғри ичак, кўкрак ва қовуқ саратонини келтириб чиқариши, бироқ кенг тарқалган бош ва орқа мия саратони – глиомадан ҳимоя қилиши мумкин.

Хавфли колбаса

2015 йил охирида Саратонни тадқиқ этиш бўйича халқаро агентлик колбаса ва қайта ишланган гўштдан тайёрланган маҳсулотларни исботланган канцероген фаоллик деб тан олди. Экспертиза хулосасига кўра, уларни мунтазам истеъмол қилиш колоректаль саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Кунига 50 грамм қайта ишланган гўшт онкология билан касалланиш эҳтимолини 18 фоизга оширади.

Бундан ташқари, колбаса ва сарделькаларни яхши кўриш кўкрак бези саратонига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Глазго университети олимлари. Тадқиқотчилар 270 мингдан ортиқ европалик аёлнинг овқатланиш рациони ва онкология билан касалланиш даражасини таҳлил қилишган. Аниқланишича, ҳафтасига бир марта сосиска истеъмол қилиш хатарли ўсимталар пайдо бўлиш хавфини 15 фоизга оширар экан. Кўп миқдорда қизил гўшт ейиш ҳам зарарли.

Ёғли, мазали, бефойда

Ирсий ўзгартирилган сичқонларда ўтказилган тадқиқотлар ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотлар агрессив хатарли ўсимталар пайдо бўлишига ҳисса қўшиши ва уларнинг ўсиш суръатини деярли юз марта оширишини кўрсатган.

Ирсий ўзгартирилган сичқонларда ўтказилган тадқиқотларда юқори даражадаги холестерин ичаклар тўқималаридаги ҳужайраларнинг жадал бўлиниши ва ўсишини чақиришини кўрсатган. Натижада хатарли ўсимталар пайдо бўлади.

Муҳими – тўғри тайёрлаш

Француз ва бразилиялик олимларнинг фикрига кўра, саратонни қандайдир ноаниқ маҳсулотлар эмас, уларни тайёрлаш усуллари чақиради. Онкология пайдо бўлишига ультра қайта ишланган егуликлар – нон маҳсулотлари ва егуликлар, газли ичимликлар, шакарли маккажўхори доначалари, ярим тайёр маҳсулотлар ва қайта тикланган гўшт маҳсулотлари сабаб бўлади.

«Албатта у ёки бу маҳсулот ёки озиқ-овқат қўшимчасини онкологик касалликлар юзага келиши ёки ривожланишида айблаш жуда мураккаб, бироқ овқатланишимиз кўпинча ўсимта ҳосил бўлишини ишга туширувчи механизмга айланиши мумкин. Овқатланиш тўлақонли, хилма-хил, бироқ мўътадил бўлиши керак. Шунингдек, соғлом турмуш тарзига амал қилиб, зарарли одатлардан воз кечиш керак. Энг муҳими, муддати узоқ ва ўтган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак», - дея маслаҳат беради Наталья Сукорцева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси маҳсулотлар саратон касаллигини келтириб чиқаради?