18:57 / 18.07.2019
4 521

Соғликка умуман фойдаси йўқ, аммо биз шундай деб ўйлайдиган 6 одат

Соғликка умуман фойдаси йўқ, аммо биз шундай деб ўйлайдиган 6 одат
Саломатлигимизни асраш ёки вазнимизни назорат қилиш йўлида кўплаб қоидаларга амал қилишга ҳаракат қиламиз. Афсуски, улар ичида мутлақо нафи тегмайдиганлари ва ҳаттоки, организм учун зарарлилари ҳам учраб туради. Қуйида олим ва шифокорларнинг шу борадаги фикрлари, шунингдек қайта кўриб чиқиш керак бўлган одатлар ҳақида маълумот берамиз.

1. «Озиш учун лимонли сув ичяпман»
Метаболизмни тезлаштириш ва ёғларни эритиш — лимон бўлакчаси қўшилган сувнинг хусусиятларидан бири саналади, ҳар тонгда наҳорга ва кун давомида ичиш тавсия қилиб келинган. Аммо гастроэнтрологлар фикрига кўра сув лимонли бўладими ёки йўқ, у сувлигича қолади яъни калориясиз ичимлик ҳисобланади. Унда юқоридаги хусусиятларнинг ҳеч бири йўқ. Сув совуқроқ ҳолатда бўлганидагина озроқ калория сарфига сабаб бўлиш эҳтимоли бор, лекин бунга айнан лимоннинг алоқаси аниқланмаган.

Сув организм одатдагидай ишлаши учун зарур бўлган намлантириш вазифасини ўтайди. «Озиш»нинг объектив омили: доимий сув истеъмоли натижасида ошқозон тўла туради ва мия овқат ҳақида ўйлашни бас қилади. Аммо лимон ёғларни эрита олишдек мўъжизага эга эмас. Бошқа тарафдан олиб қараганда, лимонли сув истеъмоли орқали организмга озроқ миқдорда С витамини етказилишини таъминлаши мумкин.

2. Глютен истеъмолидан қочиш керак, чунки у «зарарли»
Глютеннинг инсон организмига зарарлари ҳақидаги кўрсатмалар «целиакия» касаллигига бориб тақалади. Бу глютенни мутлақо кўтара олмаслик касаллигидир ва ундан Ернинг 1 фоиз аҳолиси азият чекади. Шунингдек, глютен организмга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ҳам мавжуд — барча бошқа оқсилларга нисбатан бўлгани каби глютендан аллергия. Учинчи ҳолат эса, шифокорлар таъкидлашича, истеъмолдан сўнг ичак соҳасида оғриқ, шиш, бош ва бўғимларда оғриққа сабаб бўлувчи глютенга нисбатан юқори сезувчанлик.

Соғлом кишилар учун глютеннинг ҳеч қандай ножўя таъсири аниқланмаган. Шифокорларнинг таъкидлашича, глютенни чеклаш донли маҳсулотлардан воз кечиш орқали рўй беради, улар эса организм учун зарур ҳисобланади. Узоқ умр кўриш ва донли маҳсулотлар ўртасида ҳам узвий боғлиқлик мавжуд.

3. Қоматни асраш учун ёғлардан воз кечиш
Озиқ-овқат таркибидаги ёғлар ҳақида янглиш салбий тушунча мавжуд. Лекин ёғ миқдори меъёрга мувофиқ бўлган маҳсулотлардан воз кечиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Албатта, ёғга ва трансёғга тўйинган — майонез, пишириқлар, маргарин ва шу кабилар ҳужайраларга ҳеч қандай ижобий натижа кўрсатмайди. Аммо ёғга ярим тўйинган ва кам тўйинган озиқ-овқатларни кунлик рациондан олиб ташламаслик керак: пишлоқ, ёнғоқ, ёғли балиқ, ўсимлик ёғи, сут маҳсулотлари.

4. Югурамиз, чунки бу саломатлик учун фойдали
Шифокорлар таъкидлашича, баъзан ёки камдан-кам равишда спорт билан шуғулланувчи кишилар машғулотларни югуришдан эмас, тез юришдан бошлашлари керак. Бирданига югуришга ўтилиши тайёрланмаган организм, айниқса ортиқча вазнлилар учун хавфли.

Бўғимлар билан муаммолар, юрак деворлари қисқариши, умуртқа дискларида салбий ҳолатлар ва шу кабилар нотўғри югуриш ортидан содир бўлади. Сиз етарли даражада чиниққан бўлсангиз ҳам, кунига 50 дақиқадан кўп югуриш ҳам тавсия этилмайди.

5. Пробиотикларни тановул қилиб, пребиотиклардан воз кечамиз
Ушбу икки атама тез-тез чалкаштирилиши сабабли, қуйидагиларни эслатамиз.

Пробиотиклар — ичаклар микрофлорасини шакллантирувчи тирик организмлар бўлиб, зарарли микроорганизмларга қарши курашади ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Улар орасига турли хилдаги бифидобактериялар ва лактобактериялар киради. Сутли маҳсулотлар ва тузланган карам ёки бодринг истеъмоли орқали улар сонини ошириш мумкин.

Пребиотиклар — ҳазм бўлмайдиган ва организм томонидан ўзлаштирилмайдиган озиқларнинг кимёвий компонентлари бўлса-да, инсоннинг кенг ичак микрофлораси билан ферментланади ва пробиотиклар ўсишини, ҳаётий фаоллигини рағбатлантиради. Банан, помидор, донга тўйинган маҳсулотлар ва шунга ўхшаш озиқ-овқатларда мавжуд.

Улар бир-бири билан узвийликда фаолият олиб боради ва шунинг учун ичаклардаги микрофлорани меъёрда ушлаш учун иккисининг истеъмолини балансда тутиш зарур.

6. Шакар ўрнига шакар ўрнини босувчилардан фойдаланамиз
Шакар ўрини босувчилар истеъмоли сабабли организмдаги аденосин трифосфоран кислотаси (қувватнинг асосий омили) захираси йўқолиб боради. Ҳужайралардаги глюкоза концентрацияси пасаяди, чунки уни шакар ва шакар таркибли маҳсулотлар тўлдириб бораётган эди. Ушбу етишмовчилик инсон бош мияси ва асаб тизимининг тўғри ишлаши учун муҳим бўлган моддалар синтезининг секинлашишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғликка умуман фойдаси йўқ, аммо биз шундай деб ўйлайдиган 6 одат