11:31 / 21.07.2019
4 372

Кайфиятимизга ҳар куни ўз таъсирини ўтказадиган 15 хил оддий озиқ-овқатлар

Кайфиятимизга ҳар куни ўз таъсирини ўтказадиган 15 хил оддий озиқ-овқатлар
Тўсатдан бошланувчи бош оғриғи қаердан пайдо бўлади? Нега баъзан ухлаш ва уйқудан уйғониш қийинлашиб қолади? Хавотир ва тушкунлик ҳиссининг сабаби нима?

Аксарият кишилар бу кабиларни ҳаво ўзгаришлари, оғир ўтган иш ҳафтасидан кейинги чарчоқ ёки шунга ўхшаш бошқа бир нарса билан боғлашади. Лекин биз умуман аҳамиятимизни қаратмайдиган доимий тановул қилувчи маҳсулотларимиз ички туйғулар ва саломатликка ўзининг маълум таъсирини ўтказа олади.

Қуйида илмий изланишлар натижаси орқали аниқланган бизнинг шаштимизни сўндирувчи баъзи маҳсулотлар келтирилган. Сўнг эса аксинча, куч ва ғайратни орттирувчи озиқ-овқатлар ҳақида маълумот берамиз.

Салбий таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар
Кундалик тановулимиздан ўрин олган баъзи озиқлар кайфият ва ўзини ҳис қилишга зарарли таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Айнан улар сабабли босим остида қолиш ёки оддий ҳаракатларни ҳам кўнгилдагидек бажара олмаслик ҳолатига тушиб қолиш ҳиссини бошдан ўтказишингиз мумкин.

1. Тозаланган оқ ун

Аралашмалардан тозаланган оқ ундан тайёрланган макарон ёки хамирли таом истеъмоли тушкунликни ошириши мумкин. Бу таом таркибидаги юқори гликемик индекс билан боғлиқ: организмга тушгандан сўнг, у шакарга айланади. Қонда глюкоза миқдорининг кескин кўтарилиши рўй бериб, беҳаловатлик ва хавотирни тезлаштирувчи моддаларга айланиши кузатилади.

2. Ширин ичимликлар
Газланган, энергетик ва машғулотлар учун мўлжалланган ичимликлар, қоида бўйича, ортиқча вазн ва ҳажмни келтириб чиқаргани учун қораланади. Кола ва шунга ўхшаш ичимликларнинг асосий таркибий қисми — 45 фоизи глюкоза ва 55 фоизи фруктозадан ташкил топган жўхори сиропи ҳисобланади. Фруктозанинг мунтазам истеъмоли натижасида қон босими ва қон таркибидаги ёғлар миқдори ошиб бориши артериал гипертензия (қон босими ошиши), Альцгеймер касаллиги ва ҳаттоки, деменсияга (тафаккур йўқолиши, ақлий ноқислик) ҳам етаклаши мумкин.

3. Макрел, акула ва балиқнинг баъзи турлари

Қирол макрели, акула, найзабалиқ, тунец ва баъзи йиртқич турдаги ёввойи балиқ турлари ўз организмида симоб йиғиш қобилиятига эга. Металл тирик организм тўқималарида тўпланиб боради. Инсон организмига тушиши билан симоб мия, буйрак ва жигар соҳаларига етиб бориши ва марказий асаб тизими ва мияга ҳалокатли таъсир ўтказиши кузатилади.
Агар симоб ҳомиладор аёл организмига тушса, она қорнидаги чақалоқнинг мияси ривожланишида бузилишларга ва ҳаттоки церебрал параличга олиб келиши мумкин. Шунга қарамасдан, саломатликка катта наф келтирувчи балиқ турлари ҳам талайгина. Ёввойи балиқ истеъмолини ҳафтада бир мартадан оширмаслик тавсия этилган бўлса, сунъий равишда парвариш қилинганларини бемалол 2-3 маротаба тановул қилиш мумкин..

4. Итузум гулли ўсимликлар
Помидор, картошка, булғор қалампири, бақлажон ва итузум оиласига кирувчи бошқа ўсимликлар гликоалкалоидлар ишлаб чиқаради, улар табиий равишда бегона ўтлар билан курашувчи моддалар ҳисобланиб, таркибида юқори миқдорда токсинлар бор. Бу бирикма асаб тизимининг ортиқча стимулланишига туртки бўлади ва шу сабабли сезувчанликка эга одамлар уйқусизликдан азият чекишлари мумкин. Гликоалкалоидлар организмда йиғилади ва 5 кун давомида чиқиб кетади. Тиниқиб ухлаш учун бу турдаги маҳсулотларни тунги тановулидан қочиш мақсадга мувофиқ.

5. Ачитилган ва дудланган маҳсулотлар

Тузланган карам, узоқ вақт давомида тайёрланган пишлоқ ва ярим дудланган колбаса бактериялар таъсирида юзага келадиган жараён туфайли таниш таъмга эга бўлади. Айнан ушбу жараён давомида оқсилларнинг катта қисми биоген омилларга айланади. Улардан энг кучлиси гистаминдир. У беҳаловатликни орттириб, уйқуга кетишга халақит беради ва организмдаги адреналин миқдорини оширади. Шу сабабли ҳам бу турдаги маҳсулотларни фақатгина куннинг биринчи ярмида тановул қилинг.

6. Ширин жўхори

Жўхори ва у орқали тайёрланган сироп мигренни юзага келтирувчи омиллар қаторига киради. Бунинг сабаби улар таркибидаги оддий шакар ва қиёмдир. Ҳар иккиси ҳам мигренни қўзғатади. Баъзи изланишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, доимий боши оғрувчи инсонлардаги безовталик маккажўхори истеъмолини рад қилиш натижасида маълум вақтга тўхтаган.

Ижобий таъсирга эга маҳсулотлар
Овқат организмга ижобий таъсир ҳам ўтказиши мумкин, албатта. Ўзгаришнни пайқаш учун рациондаги бир маҳсулотни бошқасига алмаштириб кўринг. Масалан, қувват ошганини ёки руҳингизда тетикликни ҳис қилишингиз мумкин.

1. Брокколи

100 грамм брокколида деярли бир кунлик эҳтиёжни қондирадиган К витамини бўлади. У хотирани мустаҳкамлаш орқали узоқ умр кўриш давомида ҳам теран идрокни сақлаб қолиш вазифасини бажаради, бунинг учун уни кундалик рационга киритиш кифоя. Бундан ташқари, карамнинг бу тури бош мияни шикастланишлардан ҳимоя қилувчи антиоксидант ва микроэлементларга бой.

2. Женьшенли чой

Женьшенли чой чекувчи кишиларнинг миясида ҳар бир сигарет донасидан кейин пайдо бўлувчи дофаминнинг ҳаракатини сустлаштиради. Шу йўсинда, кашанда доимги қониқиш ҳиссидан маҳрум бўлиб боради. Мунтазам равишда дамламани қабул қилиш чекишдан бутунлай воз кечишга ҳам етаклай олади.

3. Сардина ва лосось балиғи

Бу ва бу каби ёғли балиқ турлари катта миқдорда омега-3 кислотасига эга. Бу модда етишмовчилигида психик касалликлар авж олиши мумкин. Доимий равишда ёғли балиқлар истеъмолига амал қилувчи кишиларда депрессия вужудга келиш эҳтимоли анча паст.

4. Бразилия ёнғоғи
Организмда селен моддаси камайиб кетса, инсон жиззаки ва тез чарчайдиган бўлиб қолади. Бразилия ёнғоғи селенга бой маҳсулотлар орасида ўз ўрнига эга. Ғазабни ва асабийликни енгишдан ташқари, организмга кучга тўлиши учун кунига 3 дона шу мағиздан ейиш етарли бўлади. Юрак фаолиятини ҳам яхшилайди.

5. Банан
Банан темир, фосфор ва витаминларга бойлиги кўпчиликка аён. B6 витамини серотонинни синтез қилишда кўмаклашади. Углеводлар мияда триптофан сўрилишини таъминлайди, B6 витамини уни яхши кайфият гормонига айлантиради. Шунингдек, асаб тўқималари ва юрак мушаклари саломатлигини сақловчи калийга кўп миқдорда банан истеъмол қилиб эришиш мумкин.

6. Қорағат

Қорағат — С витамини (100 граммида кунлик эҳтиёжнинг 24 фоиз миқдорини боса олади), калий, магнийнинг табиий манбаидир. Шу қаторда, ундаги марганца ва антоцианлар мевага кўк тус бериб, антиоксидант ва яллиғланишга қарши таъсир билан таъминлайди. Қорағат тановул қилувчи кишилар ёш ўзгаришлари билан боғлиқ ақлий касалликларга камроқ йўлиқишади, қисқа муддатли хотиранинг сифати ошади.

7. Тухум

Тухум таркибида ацетилхолин синтезида иштирок этувчи холин бор. У ҳам мия фаолиятини муқобиллаштиришда иштирок этади, кайфиятга таъсир кўрсатади ва хотирани ёшартира олади. Битта тухум сариғида холиннинг кунлик дозасининг чорак қисмини учратиш мумкин. Бундан ташқари, тухум B гуруҳига кирувчи витаминларни ҳам ўз таркибида сақлайди.

8. Товуқ гўшти
Триптофан деб ном берилган аминокислота ёрдамида инсон организми серотонин, яъни бахт гормонини ишлаб чиқаради. Товуқ ва ўрдак гўшти триптофанга тўйинган. Уларни тановул қилиш одамга тетиклик ва яхши кайфиятни ушлаб қолиш имконини беради. Кўкрак ва қанотчаларнинг фойдаси кўпроқ, оёқ қисмларида холестерин миқдори юқори.

9. Гречка
Гречка бўтқаси таркиби ҳам фойдали микроэлементлардан холи эмас — В витамин гуруҳи, темир, марганца ва магнийни учратишимиз мумкин. Улар мушакларни мустаҳкамлабгина қолмай, стресс ва ёмон кайфиятга қарши курашади, қон айланишини яхшилаш орқали мия ҳужайраларига импульс етиб боришини тезлаштиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кайфиятимизга ҳар куни ўз таъсирини ўтказадиган 15 хил оддий озиқ-овқатлар