3 870
Олимлар инсон саломатлиги учун энг зарарли ва хавфли бўлган одатларни маълум қилишди
Канада олимлари инсон саломатлиги учун зарарли ва кенг тарқалган одатларни маълум қилишди, деб ёзмоқда “Sof.uz” нашри.
Олимлар ўтирган ҳолдаги турмуш тарзи ичак, кўкрак, ўпка ва простата бези саратонига олиб келишини исботлашди. Шунинг учун офисда ишловчи кишилар танаффус пайтида жисмоний машқлар билан шуғулланишлари лозим.
Қайд этилишича, кўпчилик ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар инсон саломатлигига қанчалик кучли таъсир кўрсатишини хаёлларига келтиришмайди. Америкалик мутахассислар гўшт ва сут маҳсулотлари ҳаддан зиёд истеъмол қилиш саратон касаллигини келтириб чиқаришини аниқлашган. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, рационида оқсил моддаси кўп бўлганлар бошқаларга қараганда тўрт марта кўпроқ саратон касаллигидан азият чекишади.
Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар газ плитасида таом тайёрлаш саломатлик учун жиддий хавфни келтириб чиқаришини аниқлаган. Табиий газ ёниши жараёнида хавфли моддалар ажралиб чиқади. Шунинг учун газ плитаси бўлган хонада дудбурон ўрнатилган бўлиши шарт.
Қолаверса, шифокорлар ҳожатхонада телефон ўйнаш ёки газета, китоб ва журнал ўқиш одатларидан воз кечишни маслаҳат беришади. Чунки ҳожатхонада смартфон билан кўп ўтириб қолиш қон босимини кўтаради ва қон айланишининг бузилишига олиб келади. Бу чурра, ичак шамоллаши ва бошқа турли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шунингдек, юрак хуружи хавфи ҳам ошади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади