Фото: Depositphotos / rbhavana
29 сентябрда Бутунжаҳон юрак куни нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-томир касалликлари бутун дунёда одамлар ўлимининг асосий сабаби ҳисобланади.
Парранда ёки балиқ гўшти фойдасига ёғли гўштдан воз кечиш, туршак, ловия ва ёнғоқлар истеъмол қилиш, шакар истеъмолини чеклаш юрак саломатлигини сақлашга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг профилактик тиббиёт тадқиқот маркази сайтида маълум қилинган.
“Мувозанатлашган овқатланиш – соғлом юрак томон биринчи қадамдир, у инсонни организмнинг барча тизимлари нормал ишлаши ва нормал вазнни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган фойдали моддалар билан таъминлайди”, дейилган мақолада.
Таомлар танлашда парранда, балиқ гўшти ва денгиз маҳсулотларига афзаллик бериш ва ёғсиз ҳамда ширин бўлмаган сут-қатиқ маҳсулотларини танлаш лозим.
Бундан ташқари, туршак, ловия, ёнғоқлар ва кепакли нон каби калий ва магнийга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.
Мева ва сабзавотлардан бир суткада камида 400 грамм истеъмол қилиш лозим. Шакар, ширинликлар, қандолат маҳсулотлари ва ширин ичимликлар истеъмолини чеклаш лозим, чунки улар анча калорияли ҳисобланади.
Юрак учун омега-3 ёғ кислоталари сақловчи маҳсулотлар – тузланмаган скумбрия, сёмга, форел ва лосос истеъмол қилиш кони фойдадир. Ёғли гўшт, қаймоқ ва ёғли творог истеъмолини ҳам чеклаш лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади