16:23 / 08.10.2019
5 072

Қўзиқорин ейишни кўпайтириш керак. Негалигини биласизми?

Қўзиқорин ейишни кўпайтириш керак. Негалигини биласизми?
Фото: «Яндекс»
Қўзиқоринни мунтазам истеъмол қилиш простата саратони хавфини камайтиради. Бу ҳақда Тохоку Университети (Япония) сайтида хабар берилган.

Олимлар ўн беш йил давомида 40 — 79 ёшдаги қарийб 36,5 мингта эркакнинг саломатлигини кузатишди. Улардан вақти-вақти билан анкета тўлдиришни сўрашган. Анкетада овқатланиш таомномаси, қўзиқорин истеъмоли, жисмоний фаоллик, зарарли одатлар, маълумоти, оиласи ва касалликлар тарихи борасидаги саволлар жамланган.

Маълум бўлишича, тажриба иштирокчиларининг 3,3 фоизи кузатув пайтида простата бези саратони билан касалланган бўлган. Бунда ҳафтасига бир ёки икки марта қўзиқорин истеъмол қилганлар орасида саратоннинг ривожланиш хавфи уни умуман емайдиганларга нисбатан 8% камроқ бўлган. Кунига қўзиқорин истеъмол қилиш ўртача 7,6 граммни ташкил этган. Олимлар фикрига кўра, соғлом бўлишда янада яхши натижаларга эришиш учун қўзиқорин истеъмолини кўпайтириш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қўзиқорин ейишни кўпайтириш керак. Негалигини биласизми?