Фото: Facebook / Jessica D'Entremont
Америкалик аёл Жессика д’Энтремонтнинг икки нафар қизи бор. Бироқ, ухлаш вақти келганда, уларни тинчлантириш деярли имконсиз. Аммо аёл бу борада ўзига хос ечим топди.
Жессика ўзининг ажойиб лайфхаки билан "Фейсбук"даги саҳифасида бўлишди. Унинг сўзларига кўра, яқинда қизларига қоронғида ўзидан нур таратадиган пижамалар сотиб олган. Шундан сўнг, она ўз фарзандларидан беш дақиқа сукут сақлаш ҳақида сўрашнинг ўрнига, жуда айёр режа тузди.
У қизларига янги пижамаларни ёқиб юриш учун уларни “қувватлантириш” кераклигини айтди. Энг муҳими - чироқ ёқилган ҳолда тинч ва ҳаракатсиз тарзда. Энди бу оилада уйқуга тайёргарлик жараёни анча тинчланган. Гарчи аёл айёрлик қилган бўлса-да, виждон азобидан қийналмаётганини таъкидлади.
Лайфхакли пост тезда машҳур бўлиб кетди. Бир ҳафта ичида у 200 мингдан ортиқ лайк ва 50 мингга яқин изоҳ йиғди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади