Уламолар: “Аллоҳ зиммасига олган нарсага рағбат қилиб, Аллоҳ буюрган ишга бепарво бўлиш қалб беркилгани аломатидир”, дейишган.
Бундан мурод эса, ризқ масаласидир.
Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилади: “Ер юзида ўрмалаган жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир” (Ҳуд сураси 6 оят).
Аллоҳ энг муҳим вазифани Ўз зиммасига олди, буни ҳатто фаришталарига ҳам юкламади.
Бандаларига эса Ўзига ибодат қилишга буюрди. Аксар инсонлар эса айнан ризқ топишни ҳаётининг асосий мақсади қилиб олишган. Шу учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилишади. Сўзларида буни инкор қилсаларда амаллари билан буни исботлайдилар. Ҳатто буни сезмай қоладиганлар хам бор.
Шайх Аҳмад Зарруқ дейди: «Кафолати берилган нарсага жон-жаҳди билан уринишнинг аломати учтадир:
1. Қўлга кирмай қолган нарсага афсус қилиш.
2. Ҳосил йиғишда тақвони йўқотиш.
3. Сабабни ишга солишда таъкидланган ҳақларни унутиш.
Унинг аксининг аломати ҳам учтадир:
1. Воқе бўлган нарсага рози бўлиш.
2. Талабда тақводор бўлиш.
3. Сабабларни ишлатишда одобга риоя қилиш».
Албатта, ризқни топиш учун инсон сабабларни ишга солиши керак бўлади. Бу шариатнинг талабидир. Аммо баъзи одамлар ризқ топишни ҳаётнинг мағизи деб тушунадилар. Улар ҳаётнинг асоси мол-дунё ва бойликдан иборат, деган хаёлга бориб қоладилар. Натижада дунёнинг қулига айланиб, унинг айтганини қиламан деб, ибодатни ҳам унутадилар. Пул топиш илинжида овора бўлиб, намоз ўқишни, рўза тутишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар.
Баъзи кишилар уларга намоз ўқиш, рўза тутиш ва бошқа фарз, вожиб ибодатларни адо қилиши кераклигини айтса, «Ишим кўп, уларни адо қилишга вақтим йўқ», дейдилар. Айнан ўшаларнинг қалб кўзлари беркилиб қолгандир.
Сизнинг-чи?
Сизнинг қалб кўзингиз очиқми?!
Қудратуллоҳ Аҳмад
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади