13:55 / 16.10.2019
13 633

Психологик тест: ўзингиз ҳақингизда билмаганларингизни билиб олинг

Психологик тест: ўзингиз ҳақингизда билмаганларингизни билиб олинг
Ушбу кўзлардан бирини ўйламасдан танланг. Ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумотга эга бўласиз.

Жавоблар:

1. Сиз ҳаётингиз ва юрагингизга ҳар қандай нарсани сиғдира оласиз. Сиз одамларга ишонишдан кўра таваккал қилиш ва ундан панд ейиш яхшироқ деб ҳисоблайсиз. Сиз ҳеч кимга ўзингизнинг қўрқувингиз ва ишончсизлигингизни кўрсатмайсиз. Сиз ҳамма ўз муаммосини ўзи ечиши керак деб ўйлайсиз, лекин ўзингизнинг аҳволингиз оғир бўлса ҳам бошқаларга борингизни берасиз. Бошқаларга ёрдам бериб, ўз яраларингизни тузатасиз.

2. Сиз доим яхши таассурот қолдиришга уринувчи ва тўғри ҳаракат қилишга интилувчи типидаги инсонсиз. Сиз ҳаракатларингизни бошқалар ҳаёти учун аҳамиятга эгалигига ишонасиз. Бошқаларга ўз хавотирларингиз ва хафалигингизни кўрсатмайсиз. Энг яхшиси бўлишга интиласиз, аммо бу сиз учун камдек туюлаверади.

3. Сиз қаерда мумкин бўлса, ўз дунёингизни топишга интиласиз. Ўзингизни мана шу мавжуд чалкаш оламдан изланг. Сиз ўзгаларга ўз негатив фикрларингизни кўрсатмайсиз. Кўп нарсани бошдан кечиргансиз. Сиз чилпарчин бўлган ҳолатингиздан ўзингизни "йиғувчи" образида яшайсиз.

4. Сиз ҳамма нарсани ўйлаб топишни хуш кўрасиз. Ҳамма нарсанинг чуқур ва сирли маъносини топишга интиласиз. Ўз хаёлларингизга шунчалик бериласизки, гоҳида ортга ҳам қайтолмайсиз. Ўзингизга бўлган ишончсизликни беркитишга уринасиз. Ҳар қандай ҳолатда қарор қабул қила оласиз, лекин ишончсизлик туфайли тўхтайсиз. Ҳаётни жумбоқ деб ҳисоблайсиз, бунда барча ўйинларни ўйнамагунингизгача жавобини тополмайсиз.

5. Сиз ҳатто ўзингиз учун ҳам жумбоқсиз. Сизни кимдир тушунмоқчи бўлса, омадини берсин. Ўз кайфиятингизни жуда осон ўзгартирасиз. Сиз ўзингизни тезда ўзгартириш ва яна топиш учун изланишингизга тўғри келади. Ўз ҳаракатларингизда ўзгаларни ҳам иккилантирувчи ва ўз сўзида туришда қийналувчи инсонсиз. Инсонлар билан мулоқотга киришишдан олдин уларни обдон кузатасиз. Ўз фикрингизга қаттиқ ишонсангизгина уни бошқалар билан бўлишасиз.

6. Сиз ҳамма нарсани сезувчи ва унутмайдиган инсонсиз. Жуда таъсирчансиз. Арзимаган нарсалар ҳам сизни қаттиқ ҳаяжонлантиради. Сизни кулдириш ҳам, йиғлатиш ҳам осон. Ўз тортинчоқлигингизни намоён қилиб қўясиз. Келажакда сизни нима кутаётганлигини олдиндан кўра оласиз.

7. Сиз доим энергияга бойсиз. Доим севиб яшайсиз. Жуда киришимлисиз. Сиз ёки севасиз, ёки нафратланасиз. Сизда тонналаб ва ундан ҳам кўпроқ фикрлар бор. Сиз тез қарор қабул қиласиз. Энергиянгиз юқорилигидан гоҳида асабий ҳолатда бўласиз. Доим ҳамма нарсани юқори баҳолайсиз. Ўз миянгизда рўй берадиган драммаларни ўзингиз ҳам тўхтата олмайсиз.

8. Сиз ўта қизиқувчан ва маълум одатларга эга инсонсиз. Сиз қонунларни ёқтирмайсиз. Сиз "нима бўлса бўлсин, хоҳлаганимни қиламан", дейдигалардансиз. Ҳаммага очиқсиз, сизни ўзгартиришга уринганларнинг устидан куласиз. Сиз ўзингизни алоҳида, такрорланмас инсонлар типидан бўлган шахс сифатида кўришларини истайсиз.

9. Сиз тушунувчи инсонсиз, ўз ишораларингиз ва овозингизда кўп нарсаларни сездириб қўясиз. Сизни алдашса ҳам тез сезасиз. Дунёга нимани кўрсатишни хоҳласангиз, шуни кўрсатасиз. Сизни бошқараётганларини жуда тез сезасиз ва бошқаларни ҳам бошқаришни биласиз. Одатда эса бунга ҳаракат қилмайсиз.
Гулҳаё Эргашева

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Психологик тест: ўзингиз ҳақингизда билмаганларингизни билиб олинг