Фото: Flickr /Dave Malkoff
Испаниялик парҳезшунослар La Vanguardia нашри билан суҳбатда “барча маҳсулотни ейиш мумкин, бироқ меъёрида” деган тасдиқни хато деб, рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган бир қатор маҳсулотларни санаб ўтишди.
Хусусан, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда рафинадланган (тозаланган) ун истеъмол қилиш зарар келтириши мумкин. Бу маҳсулот сабабли қонда глюкоза миқдори кескин ошиб-пасайиши мумкин. Парҳезшунос Пилар Эскернинг таъкидлашича, бу ҳолат қанд касаллиги авж олишига олиб келиши мумкин.
“Бошоқли ўсимликлар қайта ишланганда бириктирувчи тўқима ва бошқа озиқавий моддалар чиқиндига чиқарилади. Бундан ташқари, рафинадланган маҳсулотлар юқори гликемик индексга эга, шу сабабли улар камроқ даражада озиқавий”, деб қўшимча қилган бошқа бир парҳезшунос Мария Мерино.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, колбаса маҳсулотларини ейишдан қочиш керак, чунки улар ярмига қўшимчалар, крахмал ва бошқа моддалардан ташкил топган.
Шунингдек, ёғсизлантирилган сут маҳсулотларидан воз кечиш тавсия қилинади. Парҳезшунослар ёғ миқдори кам бўлган сут ва сут маҳсулотлари одатда шакар сақлаши ва озиқавийлиги пастлигини таъкидлашмоқда.
Шунингдек, вақти-вақти билан пишириқ, снэклар ва яримфабрикатлар, этикеткасида “паст калорияли”, “зеро” ва “шакарсиз” ёзуви бўлган маҳсулотлар, спиртли ичимлик ва қайта ишланган гўштни истеъмол қилмаслик лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади