08:57 / 11.11.2019
5 648

Ажрашишнинг оқибатлари нималарга олиб келяпти?

Ажрашишнинг оқибатлари нималарга олиб келяпти?
Жамиятимизда долзарб муаммолардан бирига айланиб бораётган воқеалардан бири бу ёш оилаларнинг ажралиб кетиши. Ҳаммада бир хил савол пайдо бўлади. Бунга сабаб нима? Бир эмас бир қанча оилаларни мисол қилиб олсак бўлади. Ажралиб кетаётганларнинг айримлари ҳатто афсус ҳам қилмаётганига гоҳида гувоҳ ҳам бўламиз. Ҳозирда ажрашиш баъзилар учун оддий ҳолга айланиб қолган. Айрим ёш оилаларда узоғи билан 3 ой, 5 ой, 1 йилгача яшаб ажралиб кетиш ҳолати кузатилган.

Аксарият ажралиб кетаётган оилалардан сабабини сўраганимизда, деярли барчасидан "ота-онам қистови билан турмуш қурганмиз" каби жавобларни олганмиз. Балки сизнинг ота-онангиз ҳам вақтида ота-онаси қистови билан оила қургандир? Бу вазиятда уларни айблаш тўғримикин? Бахтни бузилишига асосий сабабчи ўзимиз эмасми?

Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи С.З. 3 ой яшаган ва ажрашган. Сабаби юқорида айтганимиздек ота-онаси қистови билан турмуш қурган ва оилада ҳар хил арзимаган сабаблардан жанжал чиққан. Чилла ичида ёш келин қўли синган ҳолда уйга қайтади (бу ҳолда қизнинг ҳам айби бор, албатта) ва ажрашмоқчи бўлади. Аммо яқинлари қистови билан яна келинлик уйига қайтади. Орадан вақт ўтиб яна мана шу ҳолат такрорланади ва бу сафар қиз барчасига кўниб яшашга қарор қилганида йигит ажрашишга ариза ташлаб келади ва ажрим.

Жиззах вилоятидаги истиқомат қилувчи Б.М. ҳам 5 ойгина яшаб ажрашишган. Бунга асосий сабаб фарзанд йўқлигидан. 7, 10 йилдан сўнг фарзандли бўлган оилалар бор. Сабр нима учун берилган?

Навоий вилоятида истиқомат қилувчи О.Г. ҳам 1 йил яшаган ва уларда ҳам ажрим ҳолати. Ўртада ширингина қизалоқ бор. Наҳотки мана шу фарзанд ҳам уларни бу йўлдан қайтармаган бўлса? Йигит ишлаш учун четга кетади ва ўзгага ёр бўлиб кетади.

Олдинлари ажрим бўлмаган дея айта олмаймиз, лекин уларни ҳеч бўлмаса бу йўлдан фарзанд тўхтатиб қолган. Ҳозирчи? Ҳозир уларни нима қайтара олади? Юқоридаги сабаблар фарзандларимизни меҳрсиз қолишига, бизни дунёга келтириб вояга етказган ота-онамизга жабр бўлишига арзирмикин?

Мана шу ажрим оқибатида қанчадан қанча бегуноҳ болалар ота-онаси тирик бўла туриб етимхоналарда меҳрга зор болиб улғайишмоқда. Баъзилари эса улғайиб, айниқса балоғат ёшига етганларида меҳрга ташна бўлиб қолишади ва бошқалардан меҳр излайди, натижада оқни қорадан, яхшини ёмондан ажратишни билмаган бола турли хил йўлларга кириб кетади. Тўғри, барчаси ҳам бу ҳолга тушади деб айта олмаймиз, аммо гоҳида ўзимиз ҳам шунга ўхшаш вазиятларга гувоҳ бўлиб қоламиз.

Аксарият ажрашганлар ҳозирда ишлашади. Улардан нега ишлашаётганини сўраганимизда ,,ота-онамга юк бўлмаслик учун'' каби жавобларни олдик, айримларида эса тайинли мақсад йўқ. Балки мана шундай ноўрин сабаблар билан ҳаётимизни барбод қилганимиз улар учун қанчалар ташвиш эканини наҳот ўйлаб кўрмадик. Бегона жойларда ижарада туриб мақсадсиз ишлаб юргандан кўра, йўлини йўқотиб хато устига хато қилгандан кўра ўз тақдири ва фарзанди ҳақида ўйласа, уни ёнида бўлиб меҳр берган яхшироқ эмасми?
Нима учун ўз хато ва айбларимиз учун бошқаларни гуноҳкор қилишимиз керак? Қарс икки қўлдан чиқади. Бахтни бир киши эмас икки киши яратади. Шундай эмасми, Азизлар?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ажрашишнинг оқибатлари нималарга олиб келяпти?