17:50 / 19.11.2019
15 117

19 ноябрь "Халқаро эркаклар куни" эканлигидан бохабармисиз?

19 ноябрь "Халқаро эркаклар куни" эканлигидан бохабармисиз?
Аввалам бор, ушбу байрам билан юртимиздаги барча қадди ва қадри баланд эркакларни чин дилдан муборакбод этамиз. Шу муносабат билан бугунги кун ҳақида қисқача маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Халқаро эркаклар куни" ҳар йили 19 ноябрда нишонланадиган халқаро байрамдир. Бу биринчи марта 1999 йилда Тринидад ва Тобагода нишонланган байрам ҳисобланади. Кейинчалик ушбу байрам Австралия, Кариб денгизи, Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Европа ва БМТ томонидан қўллаб қувватланган.

Халқаро эркаклар кунини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад бу - эркакларни гендер камситилишига ва гендер тенгсизлиги муаммосини бартараф этиш.
Байрам ташкилотчилари ўғил болалар ва эркаклар саломатлигини сақлашга эътибор қаратиб келмоқдалар.
ЮНEСКО номидан нутқ сўзлаган Ингеборг Браинес: "Бу гендер мувозанатни яхшилаш учун жуда яхши ғоя", - деб алоҳида таъкидлаб ўтган.

Ҳозирги кунда ушбу байрам дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида, жумладан Россия Федерацияси, Буюк Британия, Канада, Дания, Норвегия, Франция, Италия, Ирландия, Австралия, Ҳиндистон, Хитой, Тринидад ва Тобаго, Ямайка, Руминия, Жанубий Африка, Танзания, Зимбабве, Ботсвана, Сейшел ороллари, Австрия, Босния ва Герцеговина, Украина, Покистон, Куба, Антигуа ва Барбуда, Гренада ва Кайман ороллари, Венгрия, Гана, Сингапур, Мальта ва бошқа давлатларда кенг нишонланиб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 19 ноябрь "Халқаро эркаклар куни" эканлигидан бохабармисиз?