Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, сиз кундалик чайнайдиган сақич махсулоти қачон ва қаерда пайдо бўлган экан? Келинг, унинг тарихи билан бир оз қизиқиб кўрайлик. Сақич махсулоти 6000 йиллик тарихга эга бўлиб, ўзгача шаклларда неолит давридан бери мавжуддир. Финляндиянинг Киерикки шаҳрида тиш излари қолган қайин пўстлоғидан ясалган 6000 йиллик сақич топиб олинди.
Айтишларича, ушбу топилманинг таркиби ўрганилганда, таркибида аниқланган мой ҳамда шифобахш экстрактлар тиш милки учун жуда ҳам фойдали деб топилган. Тарихда Мая ва Ацтеклар сақичнинг ижобий хусусиятларидан биринчи бўлиб фойдаланганлар, улар чикле, табиий дарахт сақичидан клейга ўхшаш модда ясашда асос сифатида фойдаланганлар.
Улар яна ушбу махсулотдан нарсаларни бир-бирига ёпиштиришда ҳам фойдаланишган. Қадимги юнонлар эса мастик дарахтининг қатронларидан ясалган мастик сақични чайнашган. Ҳозирги вақтга келиб, ушбу соҳа анча ривожланиб кетди. Кўчадаги савдо дўконларидан истаган таъмингизни берувчи сақичларни харид қилишингиз мумкин, фақатгина хоҳиш бўлса бас! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади