Фото: «Edadom.su»
Гипертония — юқори қон босими. Бу дард ўзини умуман намоён қилмаслиги, ундан қийналаётган бемор эса бош оғриғи, оёқ-қўл увушиши ва бош айланиши каби аломатларга эътибор бермаслиги мумкин. Бироқ ўтказиб юборилган ҳолатларда гипертония инсультга олиб келиши муқаррар. Шунинг учун ҳам қон босимини текшириб туриш ва овқатланишни назорат қилиш ниҳоятда муҳим. Шифокорлар гипертониклар учун хавфли бўлган 5 та маҳсулотни санаб ўтишди.
Улардан энг биринчиси — қайта ишланган гўшт: унинг таркибида туз бисёр. Бу дудланган сон гўшти, колбаса, сосиска ва сарделька. Шифокорлар, шунингдек, музлатилган пиццани ҳам емасликни маслаҳат беришади. Сабаби ўша-ўша: унинг ҳам таркибида туз ниҳоятда кўп. Учинчи тақиқланган маҳсулот помидор консервалари. Тўртинчиси — оддий консервалар. Шифокорлар гипертоникларга емасликни маслаҳат берадиган бешинчи маҳсулот — товуқ териси ва қадоқланган тайёр таомлар. Сабаби — трансёғлар юракни заифлаштиради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади