Жиғилдон қайнаши хавфли бўлиши ва ўзида жиддий касалликларни яшириши мумкин. Асосийси, уларни ўз вақтида аниқлаш.
Меъда қайнаши нима ва унинг аломатлари қандай?
Меъда қайнаши (жиғилдон қайнаши, зарда) — ошқозон ичидагилар қизилўнгачга етганда содир бўладиган жараён. Ошқозонда кислотали меъда шираси мавжуд. У овқатни ҳазм қилиш учун керак. Ушбу шарбатнинг маълум бир қисми қизилўнгачгача етганда ёқимсиз куйиш, ачишиш ҳисси пайдо бўлади. Айтиш мумкинки, қизилўнгач ошқозон кислотасини ёндириб юборади.
Одатда ошқозон таркибидаги моддаларни унинг махсус клапани (сфинктер) ташқарига чиқармайди. Аммо баъзида унинг фаолиятида узилишлар юз бериши мумкин.
Ошқозондан қизилўнгачга кислотанинг кириб бориши гастроэзофагэал рефлюкс деб аталади, халқ тилида эса жиғилдон қайнаши деб юритилади.
У кўкрак қафаси ўртасида ёниш ҳисси ва оғизда ёқимсиз нордон таъм сезилиши билан намоён бўлади. Эгилиш ёки ётиш ҳолатида янада кучаяди. Баъзида ҳиқичоқ, оғиздан нохуш ҳид ёки қорин соҳасида ноқулайлик билан бирга кечади.
Меъда қайнаши нега пайдо бўлади?
Жиғилдон қайнаши вақти-вақти билан ҳар бир одамда кузатилиб туради. Бу унчалик ҳам даҳшатли ҳолат эмас. Эҳтимол, ёқимсизлик кузатилар.
Қуйида зарда қайнашини қўзғатувчи баъзи омилларни келтирамиз:
- Овқат ва ичимликлар. Масалан, қаҳва ёки газли сув, ёғли ва аччиқ таомлар.
- Ҳомиладорлик. Ҳатто шундай атама ҳам бор - ҳомиладор аёллардаги меъда қайнаши. Бу аёлларда ўсаётган бачадон туфайли органларнинг жойлашуви ўзгариши билан боғлиқ.
- Вазн орттириш, чекиш ва алкогол. Ҳа, бу учала зарарли одатлар жиғилдонга ҳам таъсир кўрсатади.
- Баъзи дори воситалари. Агар дори-дармонларни қабул қилиш натижасида зарда кузатилса, шифокорингиз билан гаплашинг. У дори воситасини муқобилига алмаштириши ёки жиғилдон қайнашидан халос бўлиш учун қўшимча дори воситасини ёзиб бериши керак.
- Стресс ва хавотирга берилиш.
Меъда қайнаганда нима ёрдам беради?
Биринчидан, овқатланиш одатларини ўзгартиришингиз керак. Камроқ ва тез-тез таомланинг, шунда кичик қисмлар «ортга қайтиб чиқмайди». Соғлом овқатланишга амал қилинг ва қаҳвага боғланиб қолманг.
Иккинчидан, уни келтириб чиқарган омиллардан халос бўлишимиз лозим. Масалан, вазн йўқотишни бошланг ва чекишни ташланг.
Учинчидан, сиз ётоқ ҳолатини бироз ўзгартиришингиз мумкин. Яъни, ётганингизда бошингиз оёғингиздан ўн сантиметр баландроқ жойлашсин. Шунда меъда шираси қизилўнгачга «тўкилмайди». Ҳеч бўлмаганда, томоққача келмайди.
Меъда қайнаганда қандай дорилар керак бўлади?
Жиғилдон қайнашини бартараф этиш учун фойдаланиладиган дорилар антацидлар деб аталади. Улар қизилўнгач ва ошқозон деворларини кислота билан шикастламасликлари учун ўраб олишади. Ҳафтада икки мартадан кўпроқ учрайдиган ва доимий равишда азият берувчи меъда қайнаши бошқача номланади. Катта эҳтимол билан, унинг номи ГЭРК (гастроезофагиал рефлюкс касаллиги). Шифокор томонидан махсус кучли дорилар ёрдамида даволанадиган нисбатан жиддийроқ ҳолат. Бу каби воситалар (протон помпаси ингибиторлари ёки H2-рецепторлари блокерлари) ошқозонда кислота ишлаб чиқарилишини камайтиради.
Халқ табобатида машҳур бўлган бир стакан сут ёки эритилган сода каби рецептлар ҳам ёрдам беради, аммо унчалик самарали эмас. Шундай қилиб, агар сизда меъда қайнашига мойиллик бўлса, дори қутингизда антацидларнинг бирортаси бўлиши мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, ҳеч ким халқ даволаниш усулларини текшириб кўрмаган ва улар билан тажриба қилмаслик яхшироқдир.
Меъда қайнаши хавфи нимада?
Асосан, уни жиддийроқ бўлган бошқа касалликлар билан адаштириб юбориш мумкин. Масалан, ошқозон ёки қизилўнгач яраси, саратон касаллиги ёки ҳатто инфаркт билан — унинг кўринишларидан бири айнан кўкрак қафасида ёниш ҳисси билан намоён бўлади.
Шу сабабли, агар зарда тез-тез такрорланса ёки бошқа аломатлар билан бирга кечса (ютиниш қийинлиги, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши), шифокорга мурожаат қилиш зарур. Балки, ошқозон-ичак тракти ҳолатини текшириш зарур бўлиши мумкин. Ёки ҳатто гастрит ёки ошқозон ярасини даволашга эҳтиёж туғилар. Бундан ташқари, тез ёрдам чақиришга кеч қолмаслик учун юрак хуружи аломатлари билан танишиб чиқинг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди