
Флорида университети олимларининг хулосасига кўра, уйқудан аввал творог истеъмол қилиш нафақат тана массасининг ошишига олиб келмайди, балки организмдаги ёғ миқдори камайишига ёрдам беради. Уларнинг тадқиқоти British Journal of Nutrition'да эълон қилинган.
Америкалик олимлар тажриба ўтказдилар, унинг давомида 20 ёшдан катта бўлган иштирокчилар уйқуга 30-60 дақиқа қолганида творог истеъмол қилишган. Уларнинг хулосасига кўра, ушбу маҳсулотни уйқудан олдин ейиш мушаклар сифатига ижобий таъсир кўрсатади, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва умумий соғлиқни яхшилайди.
Уларнинг фикрига кўра, бу секин-аста организмга кирадиган ва барқарор аминокислоталар етказиб беришга ёрдам берадиган казеин туфайли юз беради. Шунингдек, у озиқ-овқатнинг термик эффектига ҳам таъсир қилади - организм овқат ҳазм қилиш вақтида кўпроқ энергия сарфлашни бошлайди, бу эса ҳатто уйқу пайтида ҳам калорияларни ёқиш имконини беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар