00:18 / 23.12.2019
2 693

Ҳар қандай бизнесда йўл қўйиб бўлмайдиган 7 та характер-хусусият

Ҳар қандай бизнесда йўл қўйиб бўлмайдиган 7 та характер-хусусият
1. Масъулиятсизлик
Масъулиятсиз одам хавфли, бошқарилмайдиган, руҳий касал ёки ақлан носоғлом одамга ўхшайди. Унга ишониш аҳмоқликдир, тушунтириш - бу девор билан гаплашиш каби самарасиз. Бундай турдагилар бизнесдаги энг хавфли шахслар ҳисобланишади.

2. Бепарволик
Топширилган вазифадан шунчаки тезроқ қутулиш мақсадида унга истаксиз ёндашилса, у иш ҳеч қачон сифатли ва чиройли бўлмайди. Демакки, бу ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Бепарволик бу - ишга ва ҳамкасбларга бўлган ҳурматсизлик белгисидир.

3. Ишнинг ўз вақтида ва пухта бажарилмаслиги
Ўз вақтини тўғри тақсимлай олиш қобилиятининг йўқлиги - ўша шахснинг умумий иш ҳолати ҳақида маълумот беради. Бунинг натижасида ҳамма азоб чекади. Масъулиятдан қочиш, муддатлардан кечикиш - ишнинг умуман бажарилмаётгани билан тенглаштирилади. Конференция ёки мажлисларга доимий кечикиш - энг аввало ўзига ва ҳамкасбларига нисбатан ҳурматсизликдир.

4. Заиф феъллилик
Масъулиятни олишдан қочиш, мустақил фикр қабул қила олмаслик, ҳадеб нолиш ва ўзини четга олиш - ҳар қандай бизнесда бундай инсонни фойдасиз буюмдек қилиб қўяди. Бундай шахсларга умуман ишониб бўлмайди, улар керакли пайтда шарманда қилиб қўйишлари мумкин.

5. Аҳмоқлик
Кўриниб турган муаммони кўролмай, унга тегишли ечимни мустақил қабул қилолмайдиган одам бутун жамоани орқага тортади. Саводсизлик ва мантиқий фикрнинг йўқлиги бу - касалликдир. Касал инсонлар эса муҳим ишларда ишламасликлари керак.

6. Талабга жавоб бера олмаслик
Бундай инсонлар - воқеъликка ҳиссиётла ёндашув, юлдузлик касали, зиддият, қўпол муомала, ўзини қўлга ололмаслик, одамларни гапига учиб юриш, ғийбаткашлик каби жирканч характерга эга бўлишади. Бундай одамлар жуда хавфли. Улар тартибсизлик ва жанжални келтириб чиқаришади.

7. Ёлғончилик
Ёлғон гапириш, ваъда бериб уни адо этмаслик, гапирган гапида туролмаслик охир-оқибатда барча муаммоларнинг сабабчиси ҳисобланади. Ўз гапларининг қиймати ва муҳимлигини англамаган ҳар қандай шахс аввало ўз ҳурматидан, кейин ишидан айрилиши турган гап.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар қандай бизнесда йўл қўйиб бўлмайдиган 7 та характер-хусусият