15:57 / 25.12.2019
4 653

Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?

Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?
Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.
Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан малай қизга уйланган. Шу укам айтади:
– Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг. Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми, қуюқми овқат тайёр бўлса, бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч, икки дона тухум пишириб бер, десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман...

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
– Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
– Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
– Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти
– Қўйсанг-чи, алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сенинг хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими? Машааллоҳ, субҳаналлоҳ, деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди...

Туркиядаги танишим айтади:
– Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрининг қўлида пули борми-йўқми, умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "Бизни фалон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти", деб фарзандларини кийинтириб, тайёр бўлиб олар экан. Қўлимда пулим йўқ, ойлигим чиқса борамиз, деса ҳам қайсарлик қилиб туриб олар экан...

Буларни ёзиб, бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим. Шунчаки ўзбек аёлларимизнинг қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман, холос.
Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб-оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса.

Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.
Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...

Абу Зубайр

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёлингизнинг қадрига етяпсизми?