15:15 / 31.12.2019
4 503

Янги йилга олиб ўтмаслик керак бўлган 20та камчилик

Янги йилга олиб ўтмаслик керак бўлган 20та камчилик
Мақсадларингизга эришишингиз ва бахтли инсонга айланишингизга тўсқинлик қилаётган барча нарсаларни аниқлаш ва улардан қутулиш вақти келди.

Ўзингизда қанча мажбуриятни мужассамлаштиргансиз? Руҳий муаммолар оғирлигини ҳис қиласизми? Бахтли бўлиш учун аввало ташвиш ва стрессни чиқариб юборишингиз керак.

Албатта, ҳар биримиз ҳаётимиз давомида қийинчиликларга рўбару келамиз. Шунга ўхшаш пайтларда қуйидаги 20та нарсанинг рўйхати ҳар куни нимага интилиб яшаш кераклигини эслатиб туради:
1. Ўз куч ва қобилиятингизни ҳис қилишингизга халақит берадиган фикрларни миянгиздан чиқариб ташланг.
2. Ўзингиз хоҳлаган нарса билан шуғулланишингизга халақит берадиган айбдорлик туйғусини чиқариб ташланг.
3. Мавҳум нарсалардан қўрқишни бас қилинг. Кичик бир қадам қўйинг, фақат шундагина олдингизда янги йўл қандай очилишини кўрасиз.
4. Афсусларни эски йилда қолдиринг. Ҳаётнинг баъзи нуқталарида сиз учун «Менга барибир» деган фикр зарур эди.
5. Хавотирни тўхтатинг. Хавотирланиш кераксиз нарсани илтимос қилиб сўраш билан бир хил.
6. Бошқа одамларга қарши айбловларингизни йиғиштиринг. Ҳаётингиз учун ўзингиз жавобгарсиз. Агар бирор нарса ёқмаса, икки йўлингиз бор: чидаш ёки ўзгартириш.
7. «Менда ҳаммаси кўнгилдагидек эмас» каби фикрлашни бас қилинг. Сиз дунёга худди шундай кераксиз.
8. «Орзуларим биринчи даражали эмас» деган фикрдан воз кечинг. Доимо қалбингизга қулоқ солинг.
9. Барча мажбуриятларни мунтазам ўз зиммангизга олишни бас қилинг. Барча кучингизни бунга сарф қилманг, аввало ўзингизга ғамхўрлик қилинг. Чунки сиз муҳимсиз.
10. Ҳаммани ўзингиздан кўра бахтлироқ, муваффақиятлироқ ва яхшироқ деб фикрлаш одатингиз ҳам эски йилда қолсин. Сиз бўлишингиз керак бўлган жойдасиз. Сизнинг ҳаёт йўлингиз сизга иложи борича очиб берилади.
11. Дунёдаги ҳамма нарсани тўғри ва нотўғри, қора ва оқга бўлишдан тўхтанг. Қарама-қаршиликлардан завқланинг ва ҳаётнинг хилма-хиллигини қадрланг.
12. Ўтмишингизни тугаётган йилда қолдиринг. Олға қадам ташлаш ва ҳикояни янгидан ёзиш вақти келди.
13. «Мен нотўғри йўлдаман» деган хаёлларни бас қилинг. Сиз асли қаерда бўлишни хоҳлаган бўлсангиз ўша жойга олиб борувчи ердасиз. Ҳаракатни бошланг.
14. Собиқ дўст ва дугоналарга нисбатан ғазабингиздан халос бўлинг. Дўстлик ёки муҳаббатнинг тугаши уни йўқлигини англатмайди.
15. Янада кўпроғига эришиш фикрига қаттиқ берилманг. Бугун ўзингиз қодир бўлган даражада барча нарсани амалга оширдингиз ва бу етарли.
16. Барчасини олдиндан билиш истагидан воз кечинг. Ҳаёт сўқмоқларидан юрганингиз сари ҳамма нарсани билиб оласиз.
17. Пул билан боғлиқ муаммоларни ечишга урининг. Қарзлардан халос бўлиш учун режа тузинг ва молиявий фаровонлигингизга эътибор қаратинг.
18. Бирор инсонни ўзгартириш истагига бутун ҳаётингизни сарфламанг. Уларнинг ҳар бири ўз йўлига эга. Сиз қила оладиган энг яхши нарса бу ўз устингизда ишлаш ва барча эътиборингизни бошқаларга қаратишдан тўхтатиш.
19. Барчанинг розилигини олишга уринишларингизни бас қилинг. Сизнинг алоҳидалигингиз сизни ўзига хос қилади.
20. Шахсий нафратингиздан воз кечинг. Сиз қомат ва тарозидаги рақамлардан иборат эмассиз. Ким эканлигингизни тушуниб олинг ва шуни ёдда тутингки, дунёга борингизча кераксиз. Ўзингизни қадрланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги йилга олиб ўтмаслик керак бўлган 20та камчилик