15:47 / 07.01.2020
4 125

Даннинг эффекти ёхуд Мистер Аҳмоқлар ҳақида...

Даннинг эффекти ёхуд Мистер Аҳмоқлар ҳақида...
1999 йил Корнел университетида инсоннинг билим даражаси ва ундаги ўзига бўлган ишонч тўғрисида тадқиқот ўтказилади. Бу тадқиқот натижалари, тадқиқотни олиб борган олимларнинг номи билан, Даннинг-Крюгер эффекти деб номланди.

Унга кўра, кишининг билими қанча кам бўлса, у ўзини шунча кўп нарса биламан деб ўйлайди. Ва аксинча, киши кўп маълумотга эга бўлган сари, ҳақиқатни билишига бўлган ишончи маълум вақтгача камайиб бораверади.

Бу нарса бир илм бўлсин, воқеадан ҳабардорлик ёки малакавий тажриба бўлсин, одам қанча кам билса, ўзини шунчалар ақлли ва ҳақ деб ишонади.

Даннинг эффекти графикасида маълумоти жуда оз, аммо ўзини ўта ақлли ёки билоғон деб биладиган кишилар эришадиган чўққига, "Мистер аҳмоқ чўққиси" деб ном берилди.

Бу чўққидагилар аслида аҳмоқ бўлсалар ҳам, ўзларининг ҳақлигига 100% ишонадилар. Ва бошқаларни, жумладан бу соҳадаги олимларни инкор қиладилар. Шунинг учун, улар оддий аҳмоқ эмас, Мистер аҳмоқ ёки жаноби аҳмоқ олийлари дейилади. Ўзлари аҳмоқ бўлсалар ҳам, ўзларидан жаноб ясаб олишади.

Бу аҳмоқларнинг ўзига ишонч билан гапираётган гапларини эшитган мавзудан умуман хабарсиз одамлар, бу ўзига ишониб гапираяптими, демак бир нарсани билади деб, унга ишониб қолишади.

Даннинг эффекти ҳаётнинг турли соҳаларида учрайди. Бу ҳунармандчилик бўлсин, чет тиллари, бошқа касблар, дунёвий илмлар, халқаро муносабатлар ва ҳоказо, барча соҳаларда учрайди.

Энг хатарлиси, бу эффектнинг диний билимларда учрашидир. Диний билимларни эндигина ўрганган, илк қадамларни ташлаган одам, ўзини жуда ақлли деб ўйлайди ва ачинарлиси шунга 100% ишонади. Бошқа ундан билимлироқ инсонларнинг ишларидан ва фатволаридан "хато" топади ва ҳаказо...

Ана ўшандай қайсар мистер аҳмоқлар чўққисида қолиб кетишдан Аллоҳ асрасин. Илмимизни Ўзи зиёда қилсин!

Саид Комил

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Даннинг эффекти ёхуд Мистер Аҳмоқлар ҳақида...