14:00 / 12.01.2020
4 854

Афсона: овқатланиш вақтида сув ичиш тақиқланади

Афсона: овқатланиш вақтида сув ичиш тақиқланади
Ҳақиқатан ҳам бир стакан сув овқат ҳазм қилинишини ёмонлаштира оладими ёки бу шунчаки тўқимами? Қуйида шу ҳақда маълумот берилади.

Ҳазм қилиш жараёни аслида қандай ишлайди?
Ҳазм жараёни овқат оғиз бўшлиғига кирган вақтдан бошланади, чайнаш ва сўлак ферменти ёрдамида аралаштирилади ва юмшатилади. Овқат ҳазм қилиш ошқозонда унинг шарбати таъсири остида давом этади, сўнг қисман ҳазм қилинган озиқ-овқат ингичка ичакка киради, у ерда сафро кислоталари ва ҳазм ферментлари таъсирига учрайди. Айнан шу босқичда озуқа моддаларининг тахминан 75 фоизи сўрилади. Кейин сўрилмаган ҳар бир нарса катта ичакка киради ва танадан чиқарилади. Овқат ҳазм қилишнинг бутун жараёни — чайнашдан тортиб чиқарилишгача — 24 соатдан 72 соатгача давом этади.

Сув ҳазм қилишга халақит беролмайди
Сув ҳазм қилиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деган фикр бир неча сабабларга кўра нотўғри ҳисобланади:
  • Суюқликнинг ошқозонда сўрилиши жуда тез содир бўлади — 15-20 дақиқа ичида, демак унинг ошқозон шарбатини суюлтириши эҳтимолий таъсири қисқа муддатлидир.
  • Одатда, организм овқат истеъмол қилинишига унинг ҳазми учун зарур бўлган миқдорда меъда ширасини ишлаб чиқариш орқали жавоб беради.
  • Овқат ҳазм қилиш ферменти ошқозонда сув бор-йўқлигидан қатъи назар фақат овқатга таъсир қилади.
  • Ва ниҳоят, озиқ-овқат (айниқса сабзавот ва мевалар) ва ҳатто ошқозон шарбати таркибида сув бор, шунинг учун унинг ошқозонда бўлиши табиийдир ва физиологияга зид эмас.

– Истеъмол вақтида ичимлик ичишга қарши бўлганлар суюқликнинг сўлак ажралишига таъсир қилишини таъкидлашади (баъзи ичимликлар бу жараёнга секинлаштириши мумкин). Аммо сўнгги тадқиқотлар натижасида олимлар ҳазм қилиш сифати ишлаб чиқарилган тупукнинг ҳажмига боғлиқлигини исботлай олмадилар.

Бундан ташқари, инсоннинг овқат ҳазм қилиш тизими истеъмол қилинган озиқ-овқат зичлигига мослашишга қодир. Бу шуни англатадики, сув ошқозон ширасини суюлтиради ва овқат ҳазм қилиш жараёнини ёмонлаштиради деган фикр уйдирмадан бошқа нарса эмас.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тановул вақтида қабул қилинган суюқлик озиқ-овқат ҳазм қилиш тезлигига таъсир қилмайди ва суюқ таомлар масалан смузи ёки қаттиқлигича ва сув билан истеъмол қилинган меваларни ҳазм қилиш учун деярли бир хил вақт зарур бўлади.

Сув ҳазм қилиш жараёни учун фойдалими?
Аслида, овқатланиш вақтида суюқлик ичиш ҳазм қилишга ёрдам беради — ҳеч бўлмаганда чайнаш ва ютиш босқичида: суюқлик овқатни юмшатади ва уни қизилўнгачга олиб боради.

– Сув, қоида тариқасида, организм учун жуда фойдали. У озиқ-овқат маҳсулотларини парчалашга ва улар таркибидаги озуқавий моддалар сўрилишига ёрдам беради. Бундан ташқари, сув ахлатни юмшатишга ҳисса қўшади, бу орқали ич қотиши олди олинади.

Демак, сув ичиш керакми?
Овқатланишдан олдин бир стакан сув вақтинча тўйиш ҳиссини беради (юқорида айтилганидек, сув 15-20 дақиқа ичида сўрилади), чунки ошқозонни тўлдиради. Бу яхшими ёки ёмон, сизнинг мақсадларингизга боғлиқ. Овқатланишдан олдин 1,5-2 стакан суюқлик ичадиганлар, қоида тариқасида, камроқ таом истеъмол қилади. Шу орқали вазн йўқотишни режалаштирганлар учун фойда бор дейиш мумкин. Агар мушакларнинг массасини орттириш ниятида ва кечки овқатга юқори калорияли таом истеъмол қилишни режалаштираётган бўлсангиз, овқатланишдан олдин кўп сув ичмаганингиз маъқул. Аммо умуман олганда, чанқоқни босиш учун ичилган сув миқдори овқат ҳазм қилиш жараёнига зарар бермайди.

– Шунингдек, овқатланишдан олдин оз миқдордаги суюқлик истеъмол қилиш оғир ҳолатдаги кекса кишилар, масалан постпрандиал гипотензиядан (овқатдан кейин қон босимининг кескин пасайиши) азият чекувчиларда юз берадиган хавфли ҳолатнинг олдини олишга хизмат қилади. Бувингизникига ташриф буюрганингизда унга бир стакан сув қуйиб беришга эринманг.

Хулоса
Овқат пайтида ва ундан кейин сув ичиш зарарли эмас ва овқатланишдан олдин 1-2 стакан сув ичиш, агар сиз озроқ овқатланишни ва озишни хоҳласангиз фойдали ҳам бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Афсона: овқатланиш вақтида сув ичиш тақиқланади