Кaйфиятингиз бирoз тушкун бўлган пaйтда сиз сaлaтнинг ўрнигa пиццани танлайсиз – бунда енгил депрессия оғирроқ шаклига ўтиш эҳтимоли анча катта. Гaп шундaки, ўзингизни ғамгин ҳис қилган пайтларда қўлларингиз беихтиёр узаладиган озиқ-овқатлар бу ҳолатни фақат кучайтира олaди деб огоҳлантиради Нью-Йорклик парҳезшунос Кэри Глассман.
Агар кайфиятингиз унчалик яхши бўлмаса қуйидаги 5 озиқ-овқатдан воз кечишга тўғри келади:
Ширинликлар
Муваффақиятсиз ўтган кунни яшириб қўйилган печеньелар билан тўғрилашга уринишдан олдин шуни билиб олинг: қондаги шакарнинг қисқа муддатли эйфориясидан кейин худди шундай кескин тушиш юз беради.
Энергетик ичимликлар
Тетикликни ошириши керак бўлган энергетик ичимликлар аксинча сизни бутунлай кучсиз аҳволда қолдириши мумкин. Ҳатто кофеиннинг унчалик катта бўлмаган миқдори ҳам депрессия ва хавотирли ҳолатни кучайтиришга ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, кофеин ва шакарнинг бирикмаси бу моддаларнинг алоҳида ўзидан кўра ёмонроқдир.
Спиртли ичимликлар
Спиртли ичимликлар марказий асаб тизимининг фикрларимизни, тушунчаларимизни, ҳиссиётларимизни ва қарор қабул қилишимизни бошқарадиган супрессорлари ҳисобланади. Спиртли ичимликлар бу тузилмаларни секинлаштиради, бу эса ҳозирча енгил бўлган депрессияни кучайтириши мумкин.
Аспартам
Парҳезли газланган ичимликларда, желели ширинликларда ва ҳатто баъзи нонушта учун ёрмаларда ҳам учрайдиган бу сунъий шакарнинг ўрнини босувчи модда – депрессия билан бевосита боғланган.
Соя ёғи
Тадқиқотларга кўра, кўпчилик жойлаб ўралган озиқ-овқатларда қатнашувчи бу трансёғларнинг бефойда тури депрессия хавфини деярли 48% га ошириши мумкин экан. Гап шундаки, бу ёғ таркибидаги омега-6 ёғ кислоталари миқдорининг юқори бўлиши организмдаги яллиғланиш жараёнини кучайтиради “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин