Одамлар турли хил севимли ифорларига эга бўлишлари мумкин. Баъзилар гуллар ҳидини ёқтирса, бошқалар кофе исини, яна кимлардир янги чиққан ўсимликлар ифорига ошуфта бўлади.
Бироқ австралиялик олимлар деярли барча одамларга ёқадиган хушбўй ҳидни топишди, дея ёзмоқда belnovosti.by.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўпчилик нам ернинг ҳидини яхши кўрар экан. Бунга эса фақат тупроқ таркибида мавжуд бўлган геосмин моддаси сабаб қилиб кўрсатилган.
Энг қизиғи, ушбу ифорга бундан 60 йил олдин “петрикор“ дея ном ҳам берилган. Олимларнинг таъкидлашича, нам замин ҳидини севиш инсонларга авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Яъни бу сайёрамизда илк одамлар пайдо бўлган пайтдан бошланган.
Ернинг ўзига хос ҳидига тупроқдаги геосминдан ташқари бактериялар ва актиномицеталар ҳам таъсир қилади. Ёмғирдан кейин пайдо бўладиган сув томчилари шамол туфайли тарқаладиган моддаларни атроф бўйлаб ёяди ва шу йўл билан кўпчиликка ёқадиган ифор тарқалади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди