date
views 6 197

Россияда ишлаш истагида бўлганлар диққатига!

Россияда ишлаш истагида бўлганлар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига муҳим хабар эълон қилди.

Янада аниқроқ айтганда, агентлик Екатеринбург шаҳридаги йирик қурилиш компаниясига (ғишт териш) ишга таклиф этади.
Йўл, миграцион рўйхатга олиш, патент харажатлари кейинчалик иш ҳақидан 10 ой давомида бўлиб тўлаш шарти билан иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
Белгиланган иш ҳажми бажарилган тақдирда, яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан тўланади.

Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун 71 202 33 55 (ички рақам 41) рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Россияда ишлаш истагида бўлганлар диққатига!