Стенфорд университети олимлари "12 қадам" дастурини алкоголизмга қарши курашда энг самарали усул деб аташди. Тадқиқот натижалари Cochrane тизимли шарҳлар маълумотлар базасида эълон қилинди дея хабар беради Sof.uz.
Мутахассислар алкоголизмдан азият чекаётган ўн мингдан ортиқ одамларнинг тиббий тарихини таҳлил қилишди ва деярли барча ҳолатларда "12 қадам" дастури бошқа дастурларга ва касалликни даволашнинг муқобил ёндашишларига қараганда самаралироқ деган хулосага келишди.
“12 қадам” дастурининг турли хил версиялари бешта мамлакатдаги турли хил одамларга, шу жумладан уруш қатнашчилари ва ичувчи оддий фуқароларга, ёшлар, кекса эркак ва аёлларга ёрдам беришда тенг даражада самарали бўлди. Бу ёндашув ҳақиқатан ҳам ишлаётганидан далолат беради, – дея таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Кейт Хемфри.
Олимлар ушбу дастурнинг муваффақияти унинг ижтимоий муносабатларга ва бошқа иштирокчиларнинг ҳиссий қўллаб-қувватлашга қаратилганлигига боғлиқ.
"12 қадам" — бундан 80 йил олдин ишлаб чиқилган алкоголизм билан касалланган одамларни реабилитация қилишнинг ижтимоий-психологик модели. "Қадамлар" деганда алкаш аста-секин уларни қабул қилиб, амалиётига тадбиқ этадиган ва бу орқали ичкиликдан тўлиқ фориғ бўладиган принципларга айтилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Исроиллик раввиннинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумонланмоқда
Янги Зеландияда маори қабиласи оқсоқолининг портрети аукционда рекорд нархда сотилди
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
Шавкат Мирзиёев: «Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз»
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади