3 925
Коронавирус ёш болаларни ўлдирмайди, ўрта ёшлиларда енгил кечади, қарияларда эса оғирроқ
Фото: Reuters
COVID-19 коронавируси Хитойда тарқалган, чинлар юртида жами 81 минг 58 кишига юқди. Қарийб 69 минг киши бу касалликдан даволаниб тузалиб кетди. Ўлимлар сони 3230 тани ташкил этмоқда.
Хитойда рўй берган ўлим ҳолатлари таҳлил қилинганида, 9 ёшгача бўлган ёш болаларда бирорта ўлим ҳолати қайд этилмагани маълум бўлди.
10 ёшдан 39 ёшгача бўлган юқтирганлар орасида ўлим ҳолати атиги 0,2 фоизни (500 кишидан 1 киши) ни ташкил этмоқда.
40-49 ёшлилар орасида бу кўрсаткич 0,4 фоиз (200 кишидан 1 киши)
50-59 ёшлилар орасида 1,3 фоиз бўлса, 60 ёшдан юқори бўлган қариялар орасида кўрсаткич кескин кўтарилган.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, коронавирус ёшлардан кўра қарияларда қийинроқ кечади. Болаларга эса деярли таъсири йўқ.
Энди Италиядаги маълумотларга эътибор қаратамиз. Қуйидаги жадвал 2020 йил 16 март кунигача бўлган ҳолатда коронавирус юқтириб, вафот этган 1697 нафар инсоннинг ёшига доир статистика.
Жадвалнинг биринчи устуни — ёшга доир гуруҳлар, иккинчи устун ёшга доир гуруҳлар бўйича ўлим ҳолатларининг тақсимлангани, учинчи устун — ўлимлар (жами юқтирганлар бўйича ўлган инсонларнинг фоиздаги ифодаси)
Эътибор берган бўлсангиз, коронавирус юқтирган 30 ёшгача бўлган ёшлардан ҳеч ким ўлмаган. Беморларнинг ёши ошгани сайин ўлим даражаси ошиб борган.
Айниқса ёши 70 дан ўтганларда ўлим ҳолати кўпроқ эканига гувоҳ бўламиз. Жами ҳолатларнинг — 88 фоизи.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус эпидемиясининг чўққисига етган Италияда 17 март куни яна 345 киши коронавирусдан вафот этган ва ўлганлар сони жами 2503 нафарни ташкил этган. Юқтирганлар сони бир суткада 2989 кишига ошиб жами 31 минг 500 беморни ташкил этмоқда. Тузалганлар сони 3 мингга яқинлашмоқда.
Эронда 16 мингдан зиёд инсон коронавирус юқтириб, 5400 таси тузалган. Ўлганлар сони 1000 нафарга яқинлашмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди