Ҳар бир аёл турмуш ўртоғи(суюкли ёри) хиёнат қилишини истамайди. Эркак хиёнат қилишига нима сабаб бўларкан? Қандай қилиб буни олдини олиш мумкин? Албатта ҳамма эркак ҳам хиёнат қилмайди. Хиёнат қилганлар эса хотинини севмайди деган гап ҳам эмас. “Uzbaby.uz” сайтининг ёзишича, эркакни хиёнат қилишига қуйидагилар бўлади:
1. Жисмоний ҳолати
Эркакнинг жинсий алоқага бўлган эҳтиёжи унинг организмидаги тестостерон гормонига боғлиқ. Бу гармон қанчалик кўп ишлаб чиқилса, эркакнинг жинсий алоқага эҳтиёжи шунчалик юқори бўлади. Ана шундай юқори эҳтиёжли эркаклар ўз хотини билан эҳтиёжини қондиролмай, бошқа аёллар билан алоқага киришади.
Хотин нима қилиши мумкин: бундай эркакларни жисмонан жинсий алоқада эҳтиёжи катта бўлгани учун, аёли уни доим қондиришга тайёр бўлиши керак. Эркакнинг эҳтиёжи юқори эканлигини қандай қилиб билса бўлади? Кўпинча бундай эркаклар турмуш қурилганига бир неча йил ўтганига қарамай, жинсий алоқани ҳар куни, ёки кунда бир неча бор истайдилар. Улар кўпинча паст бўйлик, баданида туки кўп бўлган бўлади. Бундай эркаклар вақтида эҳтиёжларини қондирмасалар жисмонан қийналадилар.
2. Ўзидан ранжиш
Агар аёл киши эрининг қадрини билмай, эрига миннатдор бўлишни билмай, доим муаммолар ҳақида гапириб нолаверса, эркак сиқилиб, мен аёл кишини бахтиёр эта олмас эканман деб ўзидан ранжийди. Шу пайт бошқа бир аёл унинг ҳаракатларини, арзимаган ишларини мақтаб, у эркакни руҳан кўтариб турса, у эркак билан унга қанчалик яхши эканлигини гапираверса, эркак ўша "У бахтли қила оладиган аёл" томон ўгирилиб олади.
Хотин нима қилиши мумкин: доим эрининг ишини мақтаб, қилаётган яхшиликларига миннатдор бўлиши керак. Эрининг ишхонасида муаммолар бўлганда уни тўғри эшита билиб, шу пайт уй рўзғор муаммолари билан эрини қийнамаслиги керак. Эрини доим табассум билан кутиб олиши, эри уни доим (жинсий алоқа давомида ҳам) нақадар бахтиёр этаётганини билдира олиши керак.
3. Сифатли жинсий алоқа
Жинсий алоқа давомида эркак истаган нарсаларни хотинидан сўрай олмаслиги, ёки сўраганда рад жавоби олиши уни хиёнат йўлига бошлайди. Эркаклар жинсий алоқага алоҳида аҳамият берадилар. Уларнинг бу борада ўз истак ва орзулари ҳам мавжуд. Агар бу истак-орзуларини ўз хотини амалга ошира олмаса, ёки ҳотини бундан бош тортса, улар бошқа аёл билан истакларини амалга оширишга ҳаракат қиладилар.
Хотин нима қилиши мумкин: авалламбор эри билан жинсий ҳаёти ҳақида гапира олиши керак. Жинсий алоқа давомида унга ёқадиган ва ёқмайдиган томонлар ҳақида гапира олиши лозим. Эрининг истакларини эшита олиб, бу ҳақда гапириб, уларни сифатли амалга оширишга ҳаракат қилиши керак. Эрининг бу борадаги талаб ёки илтимосларини рад этмаслиги керак. Лекин шу қаторда ўз талаб ва истакларини баён эта билиши керак. Эр - хотин орасида бу борадаги англашмовчилик бутун ҳаёт давомида улар муносабатларига салбий таъсир кўрсатиб келишига олиб боради.
4. Хотинининг ўзига қарамай қолгани
Кўпинча аёлар турмушнинг бошида ўзига қараб юриб, бола туғилгандан кейин эрига ёқимли бўлиш керак эканлиги ҳақида унутиб юборадилар. Бола билан овора бўлиб ўз кўриниши, муомаласи, юриш-туруши ҳақида ўйламай қўядилар. Бундай ҳолат эркакни бироз совушига, ёки хотинига фақат фарзандлари онаси сифатида қарай бошлашига олиб келади. Хотин эр учун авалламбор аёл бўлиши керак.
Хотин нима қилиши мумкин: эрингизга ёқимли бўлишингиз кераклиги ҳақида унутманг. Бу дегани уйда бўяниб, ясаниб юриш дегани эмас. Лекин йиртиқ кийим, кир сочлар, баданнинг тоза эмаслиги ҳеч бир эркак учун ёқимли бўла олмаслиги ҳақида унутманг.
5. Эрига нисбатан ишончсизлик
Айрим хотинлар эрини кунда юриш - турушини текшириб ўтирадилар. Ишхонага телефон қилиб ҳақиқатан ишда эканлигини билиб оладилар, уйга кеч келса тергов қиладилар, айтаётган сўзларида доим хиёнат белгиларини қидириб юрадилар. Бу терговлар эркакни жаҳлини чиқариб, хаёлида хиёнат фикри умуман бўлмаган пайтда ҳам хиёнат қилишга ундайди. Эркак ҳақ эканлигига амин бўлиб, унга бўлган ишончсизликдан ранжиб, агар барибир менга ишонмаса, ёмон бўла қолай деган фикр билан, хиёнат қилиши ҳеч гап эмас.
Хотин нима қилиши мумкин: эрингизга ишонинг. Агар кеч келиб сизга сабабини тушунтирса, уни минг ҳил саволлар билан тергамай, ишонишга ҳаракат қилинг. Эрингиз ишда ёки дўстлари билан бўлганда қўнғироқ қилиб, сўроқ қилаверманг. Ёмон хаёлларингизни йўқ қилишга ҳаракат қилинг.
6. Аёлнинг совуққонлиги
Айрим аёллар эрига нисбатан жинсий алоқада совуққон бўладилар, жинсий алоқани бурч сифатида қабул қиладилар. Эри сўраганини бериб, ўзлари ташаббусли бўлмайдилар. Эркак учун эса бу жуда муҳим. Эркак ҳам аёли учун ёқимли эканлгини, аёли ҳам у билан бирга бўлишни истаётганини билишни хоҳлайди. Хотинининг совуқонлиги, бошқа аёлнинг эса унга нисбатан кучли қизиқиши уни хиёнат йўлига бошлайди.
Хотин нима қилиши мумкин: баъзида жинсий алоқага ҳотиннинг ўзи ҳам ташаббускор бўлиши керак. Лекин баъзида... чунки аёлнинг нози бор бўлиши ва унга доим эркак эришиши кераклигини унутмаслик керак. Жинсий алоқага эр ташаббускор бўлса ҳам, аёл бунга бурч сифатида қарамасдан қизиқиш ва хоҳиш билан ёндашиши лозим.
7. Бўш эркак
Хотин уйда бошлиқ бўлиб олиб, эрига нисбатан кўп пул топиб, буни таъна қилса, уйда болалари олдида эрининг ҳурматини жойига қўймаса, эркак бошқа, уни ҳурмат қиладиган, аёлга зор бўлади. Эркак оилада бўш эканлигидан ранжиб, бошқа аёлни, яъни эркакни кучли ва ҳурматли қилиб кўрсатадиган аёлни излайди. У аёл билан ўзини зўр деб ҳис этади.
Хотин нима қилиши мумкин: эрининг ҳурматини, айниқса болалари олдида жойига қўйиши керак, эридан кўра кўп пул топса, уни таъна қилмаслиги ва эрига минатдор бўла олиши керак, ундан ташқари жинсий алоқада ҳам эрини камситмаслиги лозим.
8. Қасос
Аёл хиёнат қилса эркак қасос учун хиёнат қилади.
Хотин нима қилиши мумкин: хиёнат қилманг.
9. Эркак кризис даври
Қирқ ёшдан ўтгач эркакларда кризис даври бошланади. Бунда улар бироз куч йўқотганлигини ҳис этиб, сиқилишни бошлайдилар. Шунда айримлари ишга бериблиб кетсалар, айримлари бошқа ёшроқ аёлни излаб, улар билан "ёшариш" истагида бўладилар.
Хотин нима қилиши мумкин: агар эр кризисдан бундай йўл билан қутулишни танлаган бўлса, у ҳолда кутиш керак, яхши, суюкли ёр бўлиб қолиш керак. Кризис ўтади, эр эса қилган хатосини ўзи англаб етади. Агар ўша даврда жанжал қилиб эрини тўғри йўлга бошламоқчи бўлса, эридан ажралиб қолиши мумкин.
10. Қаттиқ руҳий сиқилиш
Эркак ишда қандайдир катта муаммога дуч келиб, психологик депрессияга тушиб қолса, ёнида унга далда бўлувчи инсон керак. Хотини бундай инсон бўла олмаса, четда бошқа аёл бўла олиши мумкин.
Хотин нима қилиши мумкин: эр учун далда бўла олиш керак, "йиқилганда" қўл узата олиши, сиқилганда малҳам бўла олиши, руҳини кўтара олиши керак.
Албатта бу сабаблар хиёнатнинг барча сабаблари эмас, балки асосийларидир. Аёл эрини севиб, унга доим ҳурмат билан қараб, қилган ҳар бир ҳаракати учун ичида бўлса ҳам, эрига билдириб ҳам миннатдор бўла олса, эрини бахтиёр этиш истагида бўлса, эри унга хиёнат қилмайди, адашиб қолса ҳам, ҳотини ёнига қайтади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди