Аёлнинг гўзаллиги бўялган қоши ёки узун сочларида эмас. Аёлнинг гўзаллиги унинг жозибадорлигидадир. Жозибадор бўлиш сирлари қадимдан ҳаммани қизиқтирган.
Эркакка ёқиш учун помада суриш ёки қошни бўяш шарт эмас. Эркак табиатан аёлнинг жозибадорлигига учади. Ҳеч сезганмисиз, "оддийгина" аёл баъзида эркакни бошини бутунлай айлантириб қўяди. Нега шундай, деб ўйлаймиз. Бунга сабаб аёлнинг жозибадорлиги. Рус тилида "сексуальность" деган сўз бор. Бизнинг мақолада жозибадорликни айнан шу маънода қўллаймиз.
Аёл жозибадор бўлиши учун кучли бўяниши, очиқ-сочиқ кийиниши ҳам шарт эмас. Аёлнинг жозибадорлиги кўринмайди. Ичидан чиқади. Буни эркак табиати билан ҳис эта олади. Эрингиз сизга ҳамиша талпинишини, сизга жисмонан ва руҳан зор бўлишини истасангиз жозибадор бўлишни билинг. Қуйида жозибадор бўлиш учун амалий маслаҳатлар тақдим этамиз:
1. Доим кулиб юринг, кулиб юрадиган аёл эркакка ёқади.
2. Ўзингизга ишонинг. Ўзингизнинг гўзаллигингизга шубҳа қилманг. Эрингиз сизни танладими, демак унинг учун ҳам гўзалсиз. Мана шу ишончни эрингизда ҳам, ўзингизда ҳам сўндирманг.
3. Эрингиздан "қочиб юринг". У овчи бўлсин.
4. Уйда болалар ёки қариндошлар бўлганида эрингизга ҳар хил ёқимли ишоралар қилиб юринг. Сизнинг хаёлингиз унда эканлигини билсин. Баъзида кўпчилик орасида унга аста тегиниб ўтинг. Ҳаяжон боссин.
5. Жиддий бўлманг. Жиддийлик ҳеч бир аёлга ярашмайди.
6. Қизиқарли бўлинг. Эрингиз сиз билан суҳбатлашишни хуш кўрсин. Ақлингиз унга ёқадиган суҳбатга етмаса, ўқинг, билим орттиринг, юксалинг.
7. Ўзингизга қараб юринг. Гўзал бўлиш учун эмас, ўзига қараган аёл ўзини яхши ҳис этади. Ўзини севишни бошлайди. Бу эса эркакка ёқимли кўринади.
8. Эркаланинг. Эркак яхши кайфиятда бўлганида унга эркалаш учун бир мушук керак.
9. Тунда ҳиссиётларингиздан уялманг. Эрингиз ўша пайт шер эканлигини ҳис этсин.
10. Ширин сўз бўлинг. Тили ширинлик жозибадорликнинг асосидир.
Буларнинг барини эрингиз яхши кайфиятда бўлгандагина қўллаб кўринг. Натижаси тез орада намоён бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди