13:54 / 23.03.2020
4 923

Ҳар куни занжабил истеъмол қилсангиз нима бўлади?

Ҳар куни занжабил истеъмол қилсангиз нима бўлади?
Фото:«Xabar.uz»
Агар бирон бир зираворни яхши кўришингиз керак бўлса, у занжабил бўлгани маъқул. Албатта, соғлиқ учун катта фойда келтирадиган кўплаб ажойиб зираворлар мавжуд, аммо уларнинг ижобий хусусиятлари занжабилчалик эмас ва у бошқаларга қараганда яхши таъмга эга.

Занжабилнинг фойдаси гингерол деб аталадиган аралашмага боғлиқ. Ушбу модда яллиғланишга қарши, оғриқ ва шишни енгиллаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, таркибида антиоксидант бўлиб, танадаги зарарли эркин радикалларни зарарсизлантиради. Бу саратон хавфини камайтириши исботланган.

Қуйида занжабилнинг 7 та фойдали хусусиятини билиб олишингиз мумкин.

1. Кислота рефлюксини мағлуб қилинг
Кислота рефлюкси истеъмол қилинган овқат ёки одамнинг анатомияси туфайли юзага келиши мумкин. Баъзи одамлар бунга мойил. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар куни махсус занжабилли чой ичиш ёки овқатланиш кислота рефлюксиясини йўқ қилиши мумкин.

2. Яллиғланишдан озод бўлинг
Яллиғланиш - бу тананинг шикастланган ёки зарарланган қисмини бошқа жойларга етказилган зарарни чеклаш учун изоляция қилиш зарур бўлганда мудофаа механизмидир. Шунга қарамай яллиғланиш жараёни оғриқли ва ёқимсиз ҳолат ҳисобланади. Айниқса сурункали яллиғланишли касалликларга чалинган одамлар занжабилни истеъмол қилишдан жуда самарали даволаниш усулидир.

3. Саратон хавфини камайтиринг
Занжабил саратон ҳужайраларига таъсири бошқа ўсимликларнинг таъсирига қараганда фаолроқдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, занжабил саратон ҳужайраларини кимётерапия дориларига қараганда тез ва хавфсизроқ тарзда йўқ қилади.Яхши биласизки, кимётерапия кўплаб соғлиқ муаммоларини келтириб чиқаради.
Шунингдек, занжабил йўғон ичак ва ингичка ичак яллиғланишининг олдини олиш учун ҳам қўлланилади.

4. Ҳазм қилиш бўйича муаммолардан халос бўлинг
Занжабил кўнгил айнишини тўхтатиши мумкин. Бунинг сабаби, занжабил ошқозон ярасини келтириб чиқарадиган зарарли бактерияларни йўқ қилади.
Занжабил шунингдек, овқат ҳазм қилиш жараёнининг ажралмас қисми бўлган сўлак безларини қўзғатиш учун ҳам фойдалидир.

5. Бош оғриғидан халос бўлинг ва олдини олинг
Занжабилнинг яллиғланишга қарши хусусиятлари бош оғриғини даволашда ҳам ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар куни занжабилни истеъмол қилиш бош оғриғи, ҳатто мигренни ҳам олдини олишга қодир.

6. Озишни истайсизми?
Вазн ташлаш жуда қийин масала. Танада тўпланаётган ёғ заҳираси меъёрдан ортиши кўплаб касалликларнинг бош омили ҳисобланади. Парҳез озишда катта рол ўйнайди, аммо семизликнинг сабаби генга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Занжабил моддалар алмашинувини ҳам бир меъёрда сақлайди. Парҳез моддалар алмашинувига салбий таъсир ўтказади.

7. Мушаклар оғриғидан ортиқ азоб чекманг
Оғриқнинг яна бир кенг тарқалган тури бу мушакларнинг оғриғи бўлиб, кўпинча у жисмоний машқлар ёки кунлик машқлар туфайли юзага келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, занжабил бундай ҳолатда ҳам ёрдам беради. Шундай бўлишига қарамасдан бу борада занжабил таъсири мушакларнинг оғриғини дарҳол енгиллаштирмайди, балки аста-секинлик билан даволаб боради. Ҳар куни занжабил истеъмол қилиш кейинчалик танангизда содир бўладиган оғриқларнинг олдини олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни занжабил истеъмол қилсангиз нима бўлади?